Лукашенко ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлади - асосий фикрлар

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишМитинг в поддержку действующего президента Белоруссии А. Лукашенко в Минске
Митинг в поддержку действующего президента Белоруссии А. Лукашенко в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск марказида уюштирилган митингда тарафдорлари олдида нутқ сўзлади.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскда ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлади.

Президент РФ В. Путин провел встречу с премьер-министром РФ М. Мишустиным - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Лукашенко Беларусдаги вазиятни муҳокама қилди

Лукашенко айтган асосий фикрлар:

- “НАТО қўшинлари дарвозамиз олдида гусеница билан ғижирламоқда”. "Қўғирчоқ ўйнатувчилар" Беларуснинг ғарбий чегараларини Брест яқинида эмас, Минск яқинида кўришмоқда, бу амалга ошмайди.

- “Биз Россия ва Европа ўртасида санитар зонага айланмаслигимиз керак, биз Европа учун ҳожатхонага айланмаслигимиз керак.

- Литва, Латвия, Польша ва афсуски, қардош Украина бизга янги сайловлар ўтказишни буюрмоқда. Агар биз уларнинг кўрсатмаларига амал қилсак, биз халқ сифатида ҳалок бўламиз.

- Агар беларуслар ислоҳотларни истаса, ҳукумат уларни эртанинг ўзида бошлайди.

- “Сайловлар бўлиб ўтди, 80 % сохтлаштириб бўлмайди". "мен бу ерда ҳокимиятга ёпишиб қолганим учун турганим йўқ. Чорак аср давомида ёшлигимни, энг яхши кунларимни сизга хизмат қилишга сарфладим, мени қулатсангиз, бу сиз учун интиҳонинг бошланиши бўлади”.

- “Мен ўлсам ҳам, давлатни топширишингизга йўл қўймайман”.

- Лукашенко рақибларини огоҳлантирди: ҳарбийларни "қўрқитиш" керак эмас -  бу "олов билан ўйин". "Давлат ОАВ журналистларига, уларнинг оилаларига тегманглар, худо кўрсатмасин, улар билан бир нарса бўлса, тўлиқ жавоб берасизлар".

Беларусь ИИВ маълумотларига кўра, Лукашенкони қўллаб-қувватлаш митингида 65 минг киши иштирок этди.

Пойтахтнинг бошқа жойида – Ғолиблар шоҳ кўчасида аҳоли норозилик намойишига йиғилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0