ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Россиялик сиёсатчи, ЛДПР фракцияси раҳбари Владимир Жириновский ўзининг Telegram-каналида Беларусдаги вазиятга изоҳ берди.
Беларус президенти Александр Лукашенко юзида "МДҲ ҳудудида энг сўнгги большевик кетмоқда", деди Жириновский ўз баёнотида.
Сиёсатчи, шунингдек, СССР қулагач, Россия сиёсати ўзининг самарасизлигини кўрсатаётганини билдирди.
"Мулоқотлар вақти ўтди, ўта қатъий ҳаракат қилиш керак", - деб айтган депутат.
Сиёсатчи, "СССРни сиёсий режим сифатида эмас, балки барча ҳудудларни қайтариш керак", деган фикрни билдирган.
"Ҳеч қандай республикага ўрин йўқ, ҳаммасини Россия таркибига киритиш керак", - деган Жириновский ўз фикри якунида.