Горбачев СССР парчаланишининг асосий сабабини айтди

© Sputnik / Юрий Абрамочкин / Медиабанкка ўтишМинистр обороны СССР, Маршал Советского Союза Дмитрий Язов (слева), Президент СССР Михаил Горбачев (в центре), член Политбюро ЦК КПСС, Председатель Совета Министров СССР Николай Рыжков (справа) на военном параде, посвященном 45-летию Победы.
Министр обороны СССР, Маршал Советского Союза Дмитрий Язов (слева), Президент СССР Михаил Горбачев (в центре), член Политбюро ЦК КПСС, Председатель Совета Министров СССР Николай Рыжков (справа) на военном параде, посвященном 45-летию Победы. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иттифоқ республикаларида ўз давлатчилиги тушунчаси пайдо бўла бошлаган эди - Михаил Горбачев СССР парчаланиши ҳақида.

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Совет Иттифоқининг собиқ президенти Михаил Горбачев СССР парчаланишининг яна бир сабабини айтди, РИА Новости хабарига асосан.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Россия зовет!" инвестицион форумида Владимир Путин СССР парчаланишининг сабаби – самарасиз иқтисодий ислоҳотлар деган эди. Ушбу сўзларга изоҳ беришни сўраб журналистлар Горбачевга мурожаат қилишди. 

“Иттифоқ республикаларида ўз давлатчилиги тушунчаси пайдо бўла бошлаган эди, лекин бу ҳар доим ҳам ҳисобга олинмас эди.<…> Хулоса шуки, Иттифоқ ичида муносабатларни қайта кўриб чиқиш ва демократлаштириш керак эди”, -  деди Горбачев.

Вазиятни яхшироқ тушуниш учун, мен бошчилигимдаги Иттифоқ махсус комиссияси 1991 йил декабрларда чоп этган мақолани ўқиб чиқинг. Биз ўшанда вазиятни барқарорлаштириш чоралари ишлаб чиқиш учун жуда кўп куч сарфлаган эдик, - дейди собиқ президент.

Бывший президент СССР Михаил Горбачев - Sputnik Ўзбекистон
Горбачёв СССР парчаланишида ким айбдорлигини айтди

Михаил Горбачев айтишига қараганда собиқ Иттифоқ республикалари умумий тарихни ёдда тутган ҳолда ўзаро суҳбатни давом эттиришлари керак.

“Вазиятни чигаллаштирмасдан, бир-биримизни айбламасдан, ҳозир ҳам  биргаликда ишлашимиз мумкин”, - дейди собиқ раҳбар.

Бироз олдин чоп этилган “Глобал дунёнинг келажаги” номли китобида, Горбачев СССРнинг ягона давлат сифатида сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида ёзган.

“Бунинг учун барча республикалар манфаатига жавоб берадиган янги Иттифоқ ҳақида шартнома тайёрланган эди. Уни амалга оширишга 1991 йилда Москвада содир бўлган  “Август фитнаси” (Августовский путч) халал берди”, - деб ёзган ўз китобида Горбачев.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Германияда яшаётган Михаил Горбачев олдинги чиқишларида СССРнинг парчаланиш сабаби сифатида “президент ҳокимиятининг кучсизланиши” деган эди.

© Sputnik / Олег Ласточкин / Медиабанкка ўтишАвгустовский путч в Москве, 1991 год
Горбачев СССР парчаланишининг асосий сабабини айтди - Sputnik Ўзбекистон
Августовский путч в Москве, 1991 год
Янгиликлар лентаси
0