Мексика Россияда ишлаб чиқарилган вакцина синовларига қўшилмоқчи

Мексика ташқи ишлар вазири вакцинани имкон қадар тезроқ ишлаб чиқариш учун клиник синовларнинг учинчи босқичини Мексикада ўтказишга тайёр эканини билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Мексика ТИВ раҳбари Марсело Эбрард Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг клиник синовларига қўшилишдан манфаатдорлигини билдирди, бу ҳақда Эбрарднинг Россия элчиси Виктор Коронелли билан учрашувидан сўнг Мексика Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Эбрарднинг ўзи Коронелли билан учрашувда мамлакатни вакцинани имкон қадар тезроқ ишлаб чиқариш учун клиник синовларнинг учинчи босқичини Мексикада ўтказишдан манфаатдорлигини билдирганини айтиб берди.

Россияда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилиши бошланди

Таъкидланишича, уч ой давом этадиган ва ҳозирда 40 минг киши иштирок этаётган вакцина синовларининг учинчи босқичи унинг самарадорлигини аниқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва тижоратлаштириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Эбрард учрашувда Лопез Обрадор ҳукумати COVID-19 учун вакциналар ва дори-дармонларни ҳамма учун мавжуд умумий бисот деб билишини эслатди.

Аввалроқ Россия ССВ Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий тадқиқот маркази Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) билан ҳамкорликда ишлаб чиққан COVID-19 профилактикаси учун дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказди. У "Спутник V" деб номланди. РФПИ раҳбари Кирилл Дмитриевнинг маълум қилишича, жамғарма бир миллиард дозани сотиб олиш учун 20 дан ортиқ мамлакатдан буюртма олди. Унинг таъкидлашича, Россия вакцинани бешта мамлакатда ишлаб чиқариш тўғрисида келишиб олди, мавжуд қувватлар йилига 500 миллион дозани ишлаб чиқариш имконини беради.