Фарғонада 4,5 миллиард кредитни ўзлаштириб олган талончилар ушланди

Фарғонада жиноий гуруҳ банкнинг 4,5 миллиард сўм кредит маблағларини ўзлаштириб, даромадларини легаллаштирмоқчи бўлганда қўлга олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Фарғона шаҳрида, икки кишидан иборат жиноий гуруҳ катта миқдордаги маблағларни талон-тарож қилгани аниқланди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Тергов департаменти.

Кредит маблағларини “еворган” банк ходимларига нисбатан жиноят иши очилди

Текширувда маълум бўлишича "Х" хусусий корхонаси раҳбари Н.И. банкдан ажратилган 4,5 миллиард кредитни фуқаро А.Ш.нинг пластик картасига ўтказиб талон-тарож қилган.

Хусусан, маблағнинг 820 млн сўмни учинчи томон кредитини қоплашга, қолганини эса - нақдлаштириб 47 дона турли русумдаги енгил автомашиналарни сотиб олишга сарфланган. 

Ушбу иш юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. (Катта миқдордаги маблағларни ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш, Ноқонуний даромадларни легаллаштириш)