ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Фарғона шаҳрида, икки кишидан иборат жиноий гуруҳ катта миқдордаги маблағларни талон-тарож қилгани аниқланди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Тергов департаменти.
Текширувда маълум бўлишича "Х" хусусий корхонаси раҳбари Н.И. банкдан ажратилган 4,5 миллиард кредитни фуқаро А.Ш.нинг пластик картасига ўтказиб талон-тарож қилган.
Хусусан, маблағнинг 820 млн сўмни учинчи томон кредитини қоплашга, қолганини эса - нақдлаштириб 47 дона турли русумдаги енгил автомашиналарни сотиб олишга сарфланган.
Ушбу иш юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. (Катта миқдордаги маблағларни ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш, Ноқонуний даромадларни легаллаштириш)