Тўра Боболов коронавирусдан тузалиб, Термезга қайтди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Тошкент шаҳрида даволанишдан сўнг буткул соғайиб, Термезга қайтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Тошкент шаҳрида даволанишдан сўнг буткул соғайиб, Термезга қайтди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар қилди. 

Беш ҳудудда яна 243 киши коронавирусга чалинди

Боболов Термиз халқаро аэропортида вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва бошқа мутасаддилар билан мулоқот ўтказиб, воҳада олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, коронавирус пандемиясини жиловлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда бошқа зарур масалалар ҳусусида атрофлича фикр алмашди.