Саратовлик гўзал мушаклари билан ҳаммани ҳайратда қолдирмоқда

Саратовлик Юлия Винс пауэрлифтинг билан шуғулланишига қарамасдан аёл нозик ва жозибали бўлиб қолиши мумкинлигини исботлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Саратовда истиқомат қилувчи 24 ёшли Юлия Винс  нафақат Россияда, балки хорижий давлатларда машҳур. Мухлислар унга “қаддиқомати Халк бўлган Барби” деб ном қўйишган ва бу бежиз эмас.

Юлия Пауэрлифтинг бўйича Жаҳон конгрессида икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланади, бир неча рекорд ўрнатган.

Юлия Винс Саратовда истиқомат қилади. 15 ёшида спорт залга қатнашни бошлади, бошида оддий тренажерларда машқ қилган. Кейинчалик пауэрлифтинг билан фаол шуғулланишни бошлади.

Буюк Бринаниянинг Mirror Online нашрига берган интервьюда Юлия нега бундай кутилганман танлов сирини ошкор қилди.

"Ҳаётим бошқача бўлишини хоҳладим. Шунинг учун спорт билан шуғулланишга қарор қилдим. Соғлиғимни яхшилаш, ўзимга ишончни кучайтириш учун ҳаракат қилдим", - дейди Винс.

Юлиянинг оғирлиги 65 кг, бироқ 275 кг тош билан машқ қилади, ётган ҳолда 175 кг тошни кўтаради.

Бугунги кунга қадар Юлиянинг Instagram'даги аккаунтига миллиондан ортиқ киши обуна бўлган. Шубҳасиз, мухлисларинг сони фақат ўсади.