ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Саратовда истиқомат қилувчи 24 ёшли Юлия Винс нафақат Россияда, балки хорижий давлатларда машҳур. Мухлислар унга “қаддиқомати Халк бўлган Барби” деб ном қўйишган ва бу бежиз эмас.
Юлия Пауэрлифтинг бўйича Жаҳон конгрессида икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланади, бир неча рекорд ўрнатган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Юлия Винс Саратовда истиқомат қилади. 15 ёшида спорт залга қатнашни бошлади, бошида оддий тренажерларда машқ қилган. Кейинчалик пауэрлифтинг билан фаол шуғулланишни бошлади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Буюк Бринаниянинг Mirror Online нашрига берган интервьюда Юлия нега бундай кутилганман танлов сирини ошкор қилди.
"Ҳаётим бошқача бўлишини хоҳладим. Шунинг учун спорт билан шуғулланишга қарор қилдим. Соғлиғимни яхшилаш, ўзимга ишончни кучайтириш учун ҳаракат қилдим", - дейди Винс.
Юлиянинг оғирлиги 65 кг, бироқ 275 кг тош билан машқ қилади, ётган ҳолда 175 кг тошни кўтаради.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Бугунги кунга қадар Юлиянинг Instagram'даги аккаунтига миллиондан ортиқ киши обуна бўлган. Шубҳасиз, мухлисларинг сони фақат ўсади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram