ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскда ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлади.
Лукашенко айтган асосий фикрлар:
- “НАТО қўшинлари дарвозамиз олдида гусеница билан ғижирламоқда”. "Қўғирчоқ ўйнатувчилар" Беларуснинг ғарбий чегараларини Брест яқинида эмас, Минск яқинида кўришмоқда, бу амалга ошмайди.
- “Биз Россия ва Европа ўртасида санитар зонага айланмаслигимиз керак, биз Европа учун ҳожатхонага айланмаслигимиз керак.
- Литва, Латвия, Польша ва афсуски, қардош Украина бизга янги сайловлар ўтказишни буюрмоқда. Агар биз уларнинг кўрсатмаларига амал қилсак, биз халқ сифатида ҳалок бўламиз.
- Агар беларуслар ислоҳотларни истаса, ҳукумат уларни эртанинг ўзида бошлайди.
- “Сайловлар бўлиб ўтди, 80 % сохтлаштириб бўлмайди". "мен бу ерда ҳокимиятга ёпишиб қолганим учун турганим йўқ. Чорак аср давомида ёшлигимни, энг яхши кунларимни сизга хизмат қилишга сарфладим, мени қулатсангиз, бу сиз учун интиҳонинг бошланиши бўлади”.
- “Мен ўлсам ҳам, давлатни топширишингизга йўл қўймайман”.
- Лукашенко рақибларини огоҳлантирди: ҳарбийларни "қўрқитиш" керак эмас - бу "олов билан ўйин". "Давлат ОАВ журналистларига, уларнинг оилаларига тегманглар, худо кўрсатмасин, улар билан бир нарса бўлса, тўлиқ жавоб берасизлар".
Беларусь ИИВ маълумотларига кўра, Лукашенкони қўллаб-қувватлаш митингида 65 минг киши иштирок этди.
Пойтахтнинг бошқа жойида – Ғолиблар шоҳ кўчасида аҳоли норозилик намойишига йиғилмоқда.