Ўхшаши бўлмайди: Ислом цивилизацияси маркази итальян биллурлари билан безатилади

Италиянинг биллур ишлаб чиқарувчи компанияси Усмон Қуръонини, шунингдек, марказий заллардаги авизоларни жойлаштириш учун Ислом цивилизацияси марказида биллур павильон яратишни таклиф қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Ислом цивилизацияси маркази италян ойналари ва биллур буюмлари билан безатилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" ахборот агентлиги. 

Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказини мутлақо янги дизайнда қуришни буюрди

 

Хабарга кўра, Марказни яратиш жараёнида Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси ушбу соҳага етакчи итальян компанияларини лойиҳада иштирок этишга жалб қилиш бўйича иш олиб борган.

Хусусан, Италия ва Европанинг "iDogi" (венеция шиша ва биллурларидан йирик маҳсулотларни ишлаб чиқариш), "Margraf" (табиий мармар ишлаб чиқариш ва ўрнатиш), "Lasvit" (шиша ва ёритиш буюмлари), GTArchitects (архитектура ва интерьер дизайни) ва Novello Giardini (ландшафт дизайни) каби компаниялари билан ҳамкорликда иш олиб борилади. Уларнинг вакиллари бир неча маротаба Ўзбекистонга ташриф буюрган ва дунёда ўхшаши бўлмаган ИЦМ комплексини яратишга қаратилган эксклюзив таклифларни тақдим этишган. 

Мирзиёев Усмон Қуръонини безавол сақлашни топширди

Карантин чекловлари туфайли ушбу лойиҳа бўйича мулоқотни давом эттириш учун мамлакатимизнинг Римдаги дипломатик ваколатхонаси Иатлиянинг "iDogi" компанияси билан Ўзбекистон қурилиш вазирлиги, Тошкент шаҳар маъмурияти, ИЦМ дирекцияси ва "Trest 12" қурилиш компанияси раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида видеоконференция ўтказилди.

Конференция давомида "iDogi" бош директори Доменико Каминити ва махсус лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича менежер Сильвия Форментин компаниянинг батафсил тақдимотини тайёр маҳсулотларнинг энг яхши намуналари галереясида виртуал ташриф буюриш билан бир қаторда компаниянинг ИЦМ бўйича таклифларини тақдим этдилар.

Абдухалимов Алишер Усмонов совға қилган нодир китоблар тақдири ҳақида гапирди

Хусусан, "iDogi" асл Усмон Қуръонини, шунингдек, марказий заллардаги авизоларни жойлаштириш учун ИЦМ да биллур павильон яратишни таклиф қилмоқда. Павильон ва авизалар эксклюзив дизайни бўйича худди шу услубда биллурдан, шарқона нақшли венеция ойнасидан, малахит ва лапис лазули билан безатилади.

 Онлайн учрашув иштирокчилари Тошкентда барпо этилаётган ИЦМ учун "iDogi" маҳсулотларининг бадиий услуби, ранглари ва параметрларини биргаликда кўриб чиқиш ва келишиш учун маълумот ва материаллар алмашишни келишиб олдилар. Ўзбекистон ва Италияда карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг республикага жалб қилинган ташкилотлар ва италия компанияси вакиллари делегацияларининг ташрифлари алмашинуви бўлиб ўтади