Бомбардимончилар ва десант - Россиянинг "ҳамкорлар"га жавоби

РФ Қуролли кучлари узоқ масофали авиацияси ўз таркибида 70 га яқин Ту-160 ва Ту-95 стратегик бомбардимончилари, 40 дан ортиқ узоқ масофали Ту-22М3 бомбардимончилари бор.
Sputnik

Пентагоннинг Шарқий Европадаги иттифоқчилари ортида қилаётган провокациялари Россияни АҚШга уларнинг сайёрадаги позициялари заифлигини эслатишга мажбур қилмоқда. 12 август куни Россия Тинч океани флоти денгиз пиёдалари қўшинлари АҚШдан атиги 350 км масофада жойлашган Командор оролларига (Беринг денгизи) парашют десантини қўндирди.

Россия Ҳаво-космик кучлари 2021 йилда "ақлли" зарба дронларини қабул қилади

Бир кун олдин, Ту-160 стратегик ракета ташувчилари экипажлари Саратов вилоятидан АҚШ ҳудудидан 530 км масофада жойлашган Анадир (Чукотка яримороли) аэродромига кўчиб ўтдилар.

Денгиз пиёдалари бўлинмаси Командор оролларида режалаштирилган тактик машғулот пайтида нотаниш майдончага парашют ёрдамида тушди. Қўшинларни ташлаш мақсади ороллардан бирида жойлашган ҳарбий объектнинг мудофаасини кучайтириш ва душманнинг разведка-саботаж гуруҳларининг ҳужумларини олдини олишдир.

Қўниш “Арбалет” парашют тизимларидан фойдаланган ҳолда, тўлиқ жанговар аслаҳалар ва қурол-яроғ ва мудофаани зич чегаралган вақт оралиғида амалга оширилди. Машғулотга 50 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, денгиз авиацияси самолётлари экипажлари ва Тинч океан флотининг таъминот кемалари жалб қилинди. Ҳаракатлар ўқув-жанговар тайёргарлик доирасида бўлганига қарамай, яққол рамзий бўлиб, Пентагонга Россиянинг таҳдидларга қарши туриш ва уларга муносабат билдириш қобилияти муҳимлигини эслатиб туради.

Америкалик "ҳамкорлар"га Саратов вилоятидан Анадқирьга иккита Ту-160 стратегик ракета ташувчисини кўчирилиши ҳам яна бир мақсадли сигнал кабидир. “Оққуш”ларнинг тўхтовсиз парвози (шарққа тахминан 7000 км) Ту-95МС стратегик ракета ташувчи бомбардимончилар, Ту-22М3 товушдан тез ракета ташувчи бомбардимончилар ва Ил-78 учар танкер иштирокида тактик-парвоз машқлари доирасида амалга оширилди.

"Кўринмас" қотил: Россиянинг "овчи" дрони АҚШ ва НАТОни нега ташвишга соляпти?

Самолётлар оператив аэродромларга кўчирилганидан сўнг, экипажлар Узоқ масофали авиация қўмондони, генерал-лейтенант Сергей Кобылаш бошчилигида самолёт қуролларидан фойдаланиш ва бошқа топшириқлардан мақсадли вазифаларни жанговар равишда бажаришди. Аслида ракета ташувчиларнинг вазифалари бўйича ҳаммаси равшан, бу Россиянинг стратегик ядровий кучларининг таркибий қисми.

Қўмондоннинг "Ура" дейиши нимани англатади

Тинч океанида кўринмайдиган бўлиб кетган Командор оролларига (аҳолиси тахминан 700 киши) қўнган Тинч океан флоти денгиз пиёдаларининг парашют бўлими, яна бир бор Россия қўшинларининг доимий жойлашиш жойларидан минглаб километр масофада самарали ҳаракат қилиш ва дунёнинг исталган жойида ҳарбий иншоотларни тезда ўз назоратига олиш қобилиятининг юқори эканлигини яна бир бор намойиш этди.

Россия қуроли: “Искандер” нима учун матросларнинг йўл-йўл майкасини кийиб кўрмоқда

Россия ҳарбийлари дунё тарихида биринчи марта Арктикага 10 минг метр баландликдан парашютда қўниб, Франц Иосиф Ери архипелагида муваффақиятли операцияни амалга оширишди. Юқори баландликдан десантлаш махсус кучлар бўлинмаларига душман объектидан ҳар қандай узоқликда ва ҳар қандай минтақада махфийлик ва операция самарадорлигини таъминлайди. Ҳар қандай минтақада, шу жумладан Шимолий қутб яқинида эркин сузаётган муз қоясига ҳам (у ерга Россия қўшинлари 2014 йил апрел ойида парашют қўнишган), қўшни қитъаларнинг қаттиқ тупроғини гапирмаса ҳам бўлади.

Вазиятнинг энг оғир шароитларида махсус мақсадларга мўлжалланган янги "Арбалет-2"парашют тизимлари ва бошқалар ҳарбийларга ўз қуроли ва 50 килограммлик контейнери билан 400-4000 метр баландликдан хавфсиз тарзда қўнишга имкон беради. “Штурм” елка қописиз парашюти 80 метр баландликдан сакрашга имкон беради. Ва фақатгина Россия зирҳли машиналари экипажлари билан 1500 метргача баландликдан кўп гумбазли парашю тизимларда қўндирилиши. Аммо, ҳар қандай парашют шунчаки ҳарбийни ва қуролларни жанг майдонига етказиб бериш воситасидир.

Ҳаво десантлари (денгиз пиёдалари, ҳаво-десант қўшинлари ва бошқа мутахассислар) душман чизиғи ортида, маҳаллий можароларда ва кенг кўламли урушда (мустақил равишда ёки ҳарбий гуруҳлар таркибида) тезкор-тактик жанговар вазифаларни ҳал қилишга мўлжалланган. Десант қўнишига фақатгина душманнинг ҳаво мудофааси самарали халақит бериши мумкин, аммо узоқдан туриб авиация қуроллари дастлабки зарбаси билан бу муаммони бартараф этади.

НАТО янги ракетали "Искандер-М" тизими жойлаштирилишига жавоб бермоқчи

Ҳақиқий жанговар операцияда кимдир қўниш йўлини тозалаб бериши керак, ҳаво ҳужумига қарши зенит қуролларини, Lance типидаги тактик ракета тизимлари, душманнинг артиллерияси ва зирҳли техникасини бостириб туриши керак. Эҳтимол, стратегик Ту-160, Ту-95МС ва Ту-22М3 товушдан тез учар ракета ташувчи бомбардимончилари Тинч океан соҳилига учиб келгани ва вазифаларни белгиланган тартибда - Командор оролларига десант қўнишидан бир кун олдин амалга оширгани тасодиф эмас. Шу ерда таъкидлаб ўтиш керак: Россия ҳеч кимга уруш билан таҳдид қилмайди, лекин ўз ҳам имкониятларини ҳеч кимдан яширмайди.

Анадирнинг аёзли огоҳлантириши

11 август куни Тинч океани соҳилида жойлаштирилган Россия узоқ масофали авиациясининг ҳужум гуруҳи Россия ҳаво ҳудудини тарк этмасдан душманнинг 5500 кмгача бўлган масофадаги нишонларига зарба беришга қодир. Анадирь аэродромидан аниқ урувчи ва кам сезиладиган ракеталар Американинг Minuteman III ядровий қитъалараро баллистик ракеталари шахталари жойлашган Монтана ва Шимолий Дакота штатларига етиб бориши мумкин. Тинч океани устидаги халқаро ҳаво майдонидан янги имкониятлар очилмоқда.

"Искандерларга" уларни жавоби. АҚШнинг янги ракеталари дунёга қандай таҳдид солмоқда

Стратегик Ту-160М, масалан, Сурияда синовдан ўтган, узоқ географик минтақаларда душманнинг қуруқликдаги ёки денгиздаги нишонларини йўқ қилишга мўлжалланган, анъанавий ёки ядровий каллачали Х-101 қанотли ракеталаридан фойдаланиши мумкин. Ту-160Мнинг револьвер ракета учирувчи ускунаси 12 тагача қанотли ракеталарини таший олади. Х-101нинг конвенцион модификацияси тахминан 400 килограмм тротил эквивалентидаги жанговар қисмга эга. Махсус Х-102 термоядровий каллача билан жиҳозланиши мумкин (250 килотондан бир мегатонгача).

Қаноти ўзгарувчан узоқ масофали кўп қиррали товушдан тез Ту-22М3 ракета ташувчиси-бомбардимончиси, стратегик ва тезкор-тактик авиация ўртасидаги бўшликни эгаллайди, замонавий ҳаво мудофааси ва радиоэлектрон кураш тизимларига қарши чоралар шароитида қуруқлик ва денгиз нишонларига (авиаташувчилар қотили) самарали зарба беради. Унга ўҳшаши дунёда йўқ.

Максимал тезлиги - соатига 2300 км, жанговар юк - 24 тоннагача. Учириш чизиғига Х-101 ёки Х-102 қанотли ракеталарини етказишга мўлжалланган. У Х-32 ва гипертовушли “Кинжал” Х-47М2 ракеталарини ташишга қодир. Ту-22М3М бомбардимончиси душманнинг ҳаво мудофаасининг 700 километрлик ҳудудига кирмасдан, душман авиаташувчи гуруҳини йўқ қилишга қодир. 1000 кмгача масофага учишга қодир Х-32 кемаларга қарши ракета 40 кмгача баландликда 5 Мах тезлигида учиб, стратосферадан туриб зарба беради, у "Иджис" ракеталарга қарши мудофаасига даҳлсиздир.

Ту-95МС стратегик ракета ташувчи-бомбардимончиси махсус таништиришга муҳтож эмас ва шунингдек, душман ичкарисидаги муҳим нишонларни қанотли ракеталар ёрдамида (5500 кмгача масофада) йўқ қилишга мўлжалланган – куну-тун, ҳар қандай об-ҳавода. Эслатиб ўтамиз: юқорида айтиб ўтилган барча самолётлар чуқур модернизация қилинди, бортида энг замонавий қурол-аслаҳаларни ташийди ва улар шафқатсиз кучдир.

Душман ўтиб кетмайди: "Искандер" мажмуаси ракета учирди

РФ Қуролли кучлари узоқ масофали авиацияси ўз таркибида 70 га яқин Ту-160 ва Ту-95 стратегик бомбардимончилари, 40 дан ортиқ узоқ масофали Ту-22М3 бомбардимончилари бор. Ҳаво-космик кучларнинг асосий зарба кучи ва стратегик ядровий кучларнинг таркибий қисми, Россия Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони дастаги бўлган узоқ масофали авиация тезкор-стратегик вазифаларни бажаришга мўлжалланган ва ҳеч бир жойда бекордан-бекор  учмайди.

Америка, аҳмоқлик қилма

Пентагон ва НАТО Россияга Шарқий Европадаги маъносиз "босиб туриш"га тобора киришиб кетяпти, яъни Америка қўшинларини Германиядан Польша ва Руминияга кўчириши, серияли маневрлари, РФ чегараларига яқин бўлган Болтиқ ва Қора денгизларида жанговар ва разведка авиациясини провокацион учиришлари билан.

Ўзларининг хавфсизлигини том маънода унутган ҳолда (гўё уларда заҳирада бошқа сайёра мавжуддек) иттифоқчилар ва ҳамкорлар тинимсиз "инқирозли минтақалардаги вазиятни тинчлантириш" усулларини блокировка қилиш, ҳаводан мудофаа тизимини бузиб ўтиб десант қўндириш ва душман позицияларига ракета зарбаларини тақлид қилиш орқали синаб кўришмоқда.

F-35 модернизацияси - тўкилган обрў оқибати

Пентагон "инсонпарварроқ" пастроқ қувватдаги ядро қуроллар салоҳиятни оширишга интилмоқда. Агар Россияни "тўхтатиб туриш" (Америка манфаатларига бўйсундириб) бўлмаса, унга ҳужум қилиш тўғри келади - бу тактика 2015 йилдан бери маълум.

Замонавий воқелик шундан иборатки, Россияни иқтисодий жиҳатдан ажратиб ёки ҳарбий усуллар билан мағлубиятга учратиб бўлмайди, босим ўтказишнинг кўп йиллик уринишлари беҳуда бўлди. Буни ҳатто Американинг "The American Conservative" журнали ҳам тан олди: "Россия  ўзининг яқинида муайян чегараларни белгилаб қўйди ва АҚШ уларни кесиб ўтишга харакат қилмаслиги керак. Биз охирги 12 йил ичида икки маротаба арғамчини ўзига тортиш кўринишида АҚШ ва Россия ўртасидаги рақобатга жалб қилиниб қолган мамлакатларнинг аҳволи нақадар даҳшатли бўлганига шоҳид бўлдик. Бизнинг ҳукумат Украина ва Грузия мисолида, аслида АҚШ ушбу давлатларни ҳимоя қилишга тайёр эмаслигини тушунди".

Пентагон шу каби ҳулосаларга келади деган умид қолмоқда – фақатгина АҚШнинг ўзи учун номақбул йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин бўлган Болтиқ ва Қора, Беринг ва Чукотка денгизларидаги қўпол провокациялар орқали эмас.