Афғонистонда 400 толибни озод қилиш жараёни бошланди

Душанба куни Tolo News телеканали президент саройидаги манбага таяниб Афғонистон президенти Ашраф Ғани 400 нафар толибларни озод қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекканини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Афғонистон ҳукумати қолган 400 толибни озод қилиш жараёнини бошлади, куни кеча уларнинг 80 нафари озод этилди, деб ҳабар беради РИА Новости Миллий хавфсизлик кенгаши идораси маълумотига таяниб.

Ашраф Ғани 400 нафар толибни озод қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди

Душанба куни Tolo News телеканали президент саройидаги манбага таяниб Афғонистон президенти Ашраф Ғани 400 нафар толибларни озод қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекканини маълум қилди.

"Кеча Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати Лойя Жирга томонидан тасдиқланган 400 толиб-маҳкумининг 80 нафарини тўғридан-тўғри музокаралар ва мамлакатда ўт очишни тўҳтатишни барқарор ушлаб туришни тезлаштириш учун озод қилди", - дейилади идоранинг Твиттеридаги баёнотда.

Афғонистон: толибонлашувдан сўнг америка оккупацияси жаннатдай кўринади

Аввалроқ, Tolo News 9 август, якшанба куни Афғонистон ҳалқ вакиллари Умуммиллий Йиғилиши (Лойя Жирга) аъзолари “Толибон” радикал ҳаракатининг қолган 400 аъзосини озод қилишга қарор қилгани ҳақида хабар берган. Кейинроқ Афғонистоннинг RTA телерадиокомпанияси ўз манбаларига таяниб, музокаралар 16 августда бошланиши мумкинлигини маълум қилди.

Феврал ойи охирида Қатарда бўлиб ўтган маросимда АҚШ ва Афғонистон “Толибон” радикал харакати 18 йилдан ортиқ давом этган урушда биринчи тинчлик битимини имзоладилар, бу ҳужжат чет эл қўшинларининг Афғонистондан 14 ой ичида олиб чиқилишини ва асирлар алмашинуви битими тузилгандан кейин афғонлараро мулоқот бошланишини кўзда тутади. Июл ойи ўрталарига келиб, АҚШ ҳарбийлари ушбу келишув доирасида Афғонистондаги бешта базани тарк этдилар.