Ашраф Ғани 400 нафар толибни озод қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди

© AFP 2023 / WAKIL KOHSARБоевики движения Талибан во время освобождения
Боевики движения Талибан во время освобождения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Кобул оғир жиноятлар учун маҳкум қилинган бир неча юз жангариларни озод қилишдан бош тортганди. Бу масалани ҳал қилиш учун Лоя жирға кенгаши бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон”*нинг қолган 400 аъзосини озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда TOLO News  телеканали президент саройидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Шунингдек, Ғани қамоқдан афғон миллий хавфсизлик кучлари ходимларини озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чеккан. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Якшанба куни Афғонистоннинг Маслаҳат Лоя жирғаси аъзолари 400 нафар маҳбус толибларни озод қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилди ва толиблар ва мамлакат ҳукуматини мамлакатдаги низо ва зўравонликларга барҳам бериш ва келишмовчиликларни музокаралар билан ҳал қилишга чақирди. Баёнотда яна таъкидланишича: Афғонистон халқи ва ҳукумати озод қилинган жангариларнинг фаолияти назорат қилиниши ва улар урушга қайтмасликларига ишончлари комил бўлиши зарур.

Кабул - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон ҳукумати 4 мингдан зиёд маҳбус толибларни озод қилди

Озод қилинган 400 киши турли вақтлар давомида оғир жиноят учун маҳкум қилинган: улардан 156 нафари ўлим жазосига маҳкум қилинган, 105 нафари қотилликда айбланмоқда, 34 – қотилликка сабаб бўлган одам ўғирлашда, 51 – гиёҳванд моддаси контрабандаси, 44 нафари Афғонистон ва унинг иттифоқдошларининг қора рўйхатига киритилган, 6 нафари бошқа жиноятларда айбланмоқда, яна 4 нафарининг жинояти кўрсатилмаган.

Афғонлараро музокаралар бошланишидан олдин (Доҳада бўлиб ўтиши кутилмоқда) Афғонистон ҳукуматига “Толибон”* томонидан топширилган озод қилиниши керак бўлган кишилар рўйхатида жами 5 минг жангарининг исми келтирилганди. Ҳозирга қадар 4,6 минг маҳбус ва рўйхатдан ташқари яна 500 киши озодликка чиқарилган.

2020 йил февраль ойи охирида Қатарда АҚШ ва “Толибон”* радикал ҳаракати 18 йиллик урушдан сўнг тинфлик битимини имзолади. Битим чет эл қўшинларини 14 ой ичида Афғонистондан олиб чиқилиши ва асирлар билан алмашиш якунлангандан кейин афғонлараро мулоқот бошланишини назарда тутади.

Июль ойига келиб ушбу битим доирасида америка ҳарбийлари Афғонистондаги бешта базани тарк этди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео август ойи бошида Лоя жирғадан қамоқдаги толибларни озод қилиш қилишга ва бу билан афғонлараро музокаралар олиб бориш йўлидаги сўнгги тўсиқни олиб ташлашга чақирган эди.

* - Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Янгиликлар лентаси
0