Мингбулоқда собиқ мансабдорлар ичимлик суви учун аҳолидан йиғилган 190 млн сўмни ўмарди

“Тоза ичимлик сув” УК собиқ мансабдор шахслари етказилган тоза ичимлик суви учун аҳолидан йиғиб олинган 190 млн сўм нақд пулни талон-тарож қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Наманган вилояти Мингбулоқ туманида аҳолидан тоза ичимлик суви учун йиғилган пулларни собиқ мансабдорлар талон-торож қилгани фош этилди. Бу ҳақда Sputnik нашрига Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

“Агробанк” филиали собиқ бошқарувчиси мижозларнинг 520 млн сўмини талон-тарож қилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда тумандаги “Тоза ичимлик сув”  УК собиқ мансабдор шахслари етказилган тоза ичимлик суви учун аҳолидан йиғиб олинган 190 млн сўм нақд пулни талон-тарож қилгани аниқланган. Улар  пулларни тегишли банк кассасига топширмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари М.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.