Минскдаги тартибсизликларда бир киши ҳалок бўлди

Беларусь ИИВ расмий вакилининг сўзларига кўра, намойишчилардан бири милиция ходимлари томон номаълум портловчи қурилмани улоқтиришга уринган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Минскдаги оммавий тартибсизликлар вақтида бир эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь мамлакат ИИВ расмий вакили Ольга Чемоданова сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.

Минскдаги тартибсизликлар: сайловлардан кейин нималар юз берди - видео

“Майдондаги қуршовни тўхтатиш учун етиб келган спецназга қаршилик кўрсатиш вақтида намойишчилардан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томон номаълум портловчи қурилмани улоқтиришга уринди”, - деди Чемоданова.

Унинг аниқлик киритишича, қурилма эркакнинг қўлида портлаб кетган ва олган жароҳати туфайли ҳаётдан кўз юмган

Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи суриштирув ишларини олиб бормоқда ва ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.

Беларусда президент сайловларидан сўнг норозилик намойишлари 10 август куни ҳам бўлиб ўтди. Сайлов натижаларидан рози бўлмаган фуқаролар Минск марказида тўпланди. Ҳуқуқ-тартибот ва намойишчилар ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди. Ҳозирда намойишчилар тарқатиб юборилган.