9 август соат 22да Минск марказидаги Ғалаба майдонида ОМОН ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталар қўллади. Намойишчилар ҳуқуқ тартибот орган ходимлари томон файер улоқтиришди.
Айни вақтда Минск маркази намойишчилардан бўшаб қолди. Кўчаларда махсус техника, ОМОН кучлари қолмоқда. Кўчаларда қолган намойишчилар ушланмоқда.
Республика Тергов қўмитаси хабар беришича, тартибсизликлар ва зўравонлик ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Тартибсизликларнинг ташкилотчилари ва иштирокчилари 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.