Лавров Словакиядан Россия дипломатларини чиқариб юборилишига муносабат билдирди

Россия ташқи ишлар вазири мамлакат дипломатларини Словакиядан чиқариб юборилишини изоҳлар экан, гап Словакиянинг ўзида эмаслигини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия дипломатларини Словакиядан чиқариб юборилишини изоҳлар экан, гап Словакиянинг ўзида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

"Менимча, гап Словакиянинг ўзида эмас, гарчи сиз Словакия суверен давлат деган иборани келтирган бўлсангиз ҳам. Мен бугун тўсатдан АҚШ давлат департаментининг расмий вакили (Морган - таҳр.) Ортагус хоним Словакия ҳукуматининг Россия дипломатлари чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорига ижобий баҳо берганини ўқидим. Менимча, бошқа ҳеч қайси чет давлати вакиллари бу вазиятни бундай тусда изоҳламаган. Шунинг учун, суверен Словакия Россиянинг уч дипломатини чиқариб юбориши бўйича бундай қарор қабул қилишига кимнинг алоқаси борлиги ва ким манфаатдор бўлишига хулоса қилишингиз мумкин", - деди у Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас билан музокаралари натижалари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Россия Чехиянинг икки дипломатини чиқариб юбормоқда

Душанба куни Словакия ТИВ ҳаракатлари дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясига зид бўлганлиги сабабли Россиянинг уч дипломатини республикадан чиқариб юборилаётганини маълум қилди.

Бундан ташқари, Словакия ТИВ матбуот котиби Юрай Томаганинг РИА Новости агентлигига маълум қилишича, Словакиянинг Санкт-Петербургдаги бош консуллигида берилаётган визаларда суиистеъмолга йўл қўйилган ва бу орқали НАТО ва ЕИ аъзоси бўлмаган давлат ҳудудида жиноят содир этилган. Бу ҳолатда гап нима ҳақида кетаётганлигига у аниқлик киритмаган.

Россиянинг Братиславадаги элчихонаси вакили Владислав Куликов РИА Новостига элчихона бу маълумотларга изоҳ бермаётганлигини маълум қилиб, изоҳ учун Словакиянинг тегишли ваколатли органларига мурожаат қилишни маслаҳат берди.