Россия Чехиянинг икки дипломатини чиқариб юбормоқда

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМинистерство иностранных дел России
Министерство иностранных дел России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Чехия Россиянинг икки дипломатини персона нон-грата деб эълон қилиб, мамлакатдан чиқариб юборган эди. Москва Праганинг ушбу қарорига муносиб жавоб қайтаришини билдирган эди.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россия Чехия элчихонасининг икки ходимини персона нон-грата деб эълон қилди. Улар Москвани оила аъзолари билан биргаликда икки кун ичида тарк этишлари лозим. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар қилмоқда.

Россиянинг томонидан қабул қилинган ушбу қарор Чехиянинг Россиядаги элчиси Витезслав Пивонькага маълум қилинган. У душанба куни ТИВга чақиртирилган эди.

Қайд этилишича, Чехия дипломатларининг персона нон-грата деб эълон қилиниши Праганинг дўстона бўлмаган хатти-ҳаракатлари ва Чехиядаги Россия элчихонасининг икки ходими “бемаъни ва асоссиз айбловлардан” сўнг чиқариб юборилганига жавоб бўлган.

Памятник маршалу Коневу в Праге - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсий жанжал: Чехия россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбормоқда

Россия ТИВ бу 1961 йилги Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенцияси ва ўзаро келишув тамойилига биноан амалга оширилганини таъкидлаган.

Заҳар жанжали

Апрель ойи охирида Respekt нашри Прагага Россия паспортига эга аллақандай эркак кириб келгани ҳақида хабар берган эди. Журналистлар таъкидига кўра, у ўзи билан уч нафар маҳаллий сиёсатчиларни заҳарлаш мақсадида рицин оғусини олиб келган. Бу сиёсатчилар совет маршали Иван Коневнинг ҳайкали олиб ташланишига ва Россия элчихонаси олдидаги майдоннинг Борис Немцов шарафига қайта номланишига алоқаси бўлган.

Сал вақт ўтиб, чехия ОАВлари ўша эркакнинг исмини ошкор қилишади — улар версиясига кўра, у Россотрудничество ваколатхонасининг раҳбари вазифасини бажарувчиси Андрей Кончаков бўлган.

Янгиликлар лентаси
0