Дунёдаги COVID-19 га қарши биринчи вакцина қандай номланди

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинганини эълон қилган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Россияда 11 август куни рўйхатдан ўтган дунёдаги янги SARS-CoV-2 коронавирусига қарши вакцина “Спутник V” деб номланди – 1957 йилда учирилган Ернинг илк сунъий йўлдоши номи билан ўхшаш (“Спутник 1”). Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Путин Россияда COVID-19 га қарши биринчи вакцина рўйхатга олинганини эълон қилди

“Спутник 1” бутун дунёда космик тадқиқотларни фаоллаштирди. Янги Россиянинг COVID-19 га қарши вакцинаси дунё ҳамжамияти учун “Спутник фурсати”ни яратди. Шу қиёслаш сабаб вакцина Спутник V номини олди”, - дейилади хабарда.

Вакцина учун аллақачон алоҳида сайт очилган. Сайт у ҳақида батафсил ва долзарб маълумотларни ёритиш ва қатор халқаро ОАВларида тарқалган дезинформация кампанияларига қарши кураш учун яратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинганини эълон қилгани хабар қилинган эди.