Рус-қозоқ чегарасидаги ҳодиса: мигрантлар қандай қилиб фирибгарлар қурбонига айланди

Самара ва Оренбургдаги учта лагердаги мигрантлар уйларига кетишмоқда: Қирғизистон фуқаролари Россиядан автобусларда кетишди, Ўзбекистон фуқаролари эса жумага ўтар кечаси икки поездда уйларига жўнаб кетишади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик ва қирғизистонлик мигрантларнинг Самара ва Оренбург вилоятлари чегарасида Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан можароси ҳақида хабар ОАВда энди ёритила бошлаганда, уларни ватанга қайтариш масаласи деярли ҳал қилиб бўлинган эди.

"Бу одамлар соғлиғи устида бизнес": Бош консул РФ ва Қозоғистон чегарасидаги вазият ҳақида

Россия ва Қозоғистон чегараси яқинида учта лагерь қурилган: иккитаси Оренбург вилоятининг Бузулук, Самара вилоятининг Большая Черниговка туманида, яна бир эса ушбу икки туман маъмурий чегарасидаги катта автомобиль йўли бўйлаб.

Айнан ўша сўнгги лагерда можаро юзага келган. У ерда яшаш учун шароит ўзига яраша эди.

Рус-қозоқ чегарасидаги ҳодиса: мигрантлар қандай қилиб фирибгарлар қурбонига айланди

Ушбу лагерларда уйга қайтишни истаган, бироқ ёпиқ чегара олдида қолиб кетган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари яшаб келишган. Аммо уларнинг бу ерга келиб қолиши тасодифан келиб қолишмаган: мигрантлар ортидан фирибгар ватандошлар пул ишлашган.

Оренбург вилояти маъмурияти: қўлимиздан келгунча ёрдам бердик

“Барча давлат ҳукуматлари мигрантларга уйларига кетишда ёрдам бериш керак деган фикрга келишди ва яшил йўлак очишди. Қирғизлар икки минг нафардан зиёд эди. Улар икки кун ичида жўнаб кетишди, сешанба куни улар минган охирги автобус кетди. Ўзбеклар эса туманимизда 700 нафарга яқин эди, ҳозир улар Бузулук-Тошкент поездига чипта харид қилишмоқда ва пайшанба куни тунда уйларига кетишади”, - деди Sputnik нашрига Бузулук тумани маъмуриятининг ижтимоий масалалар бўйича раҳбарининг ўринбосари Татьяна Успанова.

Рус-қозоқ чегарасидаги ҳодиса: мигрантлар қандай қилиб фирибгарлар қурбонига айланди

У майдонда кўплаб мигрантлар тўплангани ҳақида хабарлар пайдо бўлиши биланоқ, туман маъмурияти уларга қўлдан келгунча ёрдам беришга ҳаракат қилган: чодирли шаҳарчага электр энергияси ўтказилган, ичимлик суви берилган, ахлат қутилари ўрнатилган, ҳожатхоналар қурилган.

Рус-қозоқ чегарасидаги ҳодиса: мигрантлар қандай қилиб фирибгарлар қурбонига айланди

“Тўғри, қишлоқ жойлар учун мўлжалланган, агар ушбу майдонларда шу пайтгача ҳеч қандай цивилизация бўлмаганини ҳисобга олинса, бу ҳеч нарса бўлмагандан кўра яхшироқ”, - дея давом эттиради сўзларини Успанова.

“Лагерга ваташдошлар келиб, мигрантларга ёрдам кўрсатишарди. Мунтазам равишда тадбиркорлар бўлиб, иш таклиф қилишарди. Шуниси қизиқки, ҳеч кимнинг меҳнат қилишга хоҳиши йўқ эди. Яшаш учун етарлича маблағ бор эди, шекилли”, - дейди у.

Рус-қозоқ чегарасидаги ҳодиса: мигрантлар қандай қилиб фирибгарлар қурбонига айланди

Мигрантлар фирибгар таксичиларнинг тузоғига илинди

“Ҳозир Бузулук туманидаги лагерь ёпиқ. Одамлар жўнашга тайёр бўлиб турибди”, - дейди Успанова. Шунингдек, у барча бундай чодирли лагерь пайдо бўлганидан норозилик билдираётгани қўшимча қилди.

“Бу ғирт алдов-ку – одамлар бу ерда уйига кетиш истагини билдирган мигрантларни кутиб турган пансионат ва санатория борлиги айтилган ижтимоий тармоқлардаги хабарга ишонишган. Гўёки бу ерда икки кишилик хона ва уч маҳал овқат берилади. Бунинг устига ҳаммаси бепул. Гўёки ватанга кетиш учун  аниқ жадвал бор. Бу ерда бутун Россия бўйлаб келишган: Москва, Сахалин, Воронеж, Пермь, Краснодар, Тюмендан. Бу ерга келиб яланг майдонни кўришган”, - деди у.

Рус-қозоқ чегарасидаги ҳодиса: мигрантлар қандай қилиб фирибгарлар қурбонига айланди

Успанова шунга ўхшаш хабарлар миллий гуруҳларда тарқатилиши тўхтатилмаса, бўшаб қолган лагерь ўрнида яна чодирлар тикилиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

“Одамларга раҳминг келади, улар ишониб, бу ерга келишади. <...> Шунга ўхшаш манбалардан бири телеграмдаги таксичилар канали. У ерда шунақа хабарлар жойлаштирилган. Таксичилар мигрантларни Ўзбекистонга олиб боришни таклиф қилишган, катта пул олишган, лекин чегарада уларни машинадан тушириб қолдириб, ўзлари жўнаб кетишган”, - дея ҳикоя қилади Бутунроссия ўзбеклар, ўзбекистонликлар конгрессининг минтақа бўлими раҳбари Диляра Сабирова.

ТИВ: рус-қозоқ чегараси ёпиқ, фирибгарларга ишонманг!

У бир лагердан иккинчисига келиб, ватандошлар дуч келган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам берган.

“Биз Ўзбекистон фуқароларини уйга жўнатишга тайёргарлик кўряпмиз. Бугун республиканинг бош консули келиб кетди, биргаликда рўйхат, одамлар сонини солиштириб чиқдик. 7 августга ўтар кечаси Ўзбекистонга иккита поезд жўнаб кетади”, - дея енгил нафас олади Сабирова.

16 та вагондан иборат битта поезд Оренбург вилоятидаги “Бузулук”, 20 та вагондан иборат иккинчиси Самара вилоятидаги “Кинель” станциясига келади ва жумага ўтар кечаси 1,5 минг нафарга яқин киши Тошкентга олиб кетилади.

“Бу сафар биз жуда жиддий ёндашдик: кеча тунгача рўйхатни қўлда ёздик, бугун ҳаммасини компьютерда чоп қилдик. Ўтган сафар нохуш вазиятга дуч келган эдик, июль ўртасида одамларни поездларга миндираётган вақтимизда у ерда аллақачон бегоналар ўтирган экан. Шунинг учун бу гал бундай ҳолатга йўл қўйилмайди. Рўйхатни топширишдан жўнатишгача бўлган жараён назорат қилинади”, - деди Сабирова.

Рус-қозоқ чегарасидаги ҳодиса: мигрантлар қандай қилиб фирибгарлар қурбонига айланди

Шунингдек, у барча Қирғизистон фуқаролари автобусларда жўнаб кетишганини тасдиқлади. Учта лагердаги Ўзбекистон фуқаролари эса чипта сотиб олиб, поезд келишини кутиб ўтиришибди. Унинг сўзларига кўра, Самара ва Оренбург вилояти маъмурияти мигрантлар темир йўл станцияларига етиб олиш учун бепул автобус ажратган.

“Албатта, қийинчиликлар ҳам бор. Масалан, Новороссийскдан машинада учинчи қаватдан қулаб тушган эркакни олиб келишди ва шифокорлар том маънода уни парчалардан тўплашди. Жарроҳлик оғир кечди. У ҳозир шундай машинада ётибди. Унга ёрдам беришмоқда. Чартер рейслар йўқ, уни ҳаво йўли орқали олиб кетишнинг имкони бўлмади. Мен кеча уни вокзалгача элтиб қўйишлари учун келишдим. Агар иложи бўлса, поезд билан жўнатардик. Яна икки киши қўлтиқтаёқда. Уларни тезроқ жўнатишни хоҳлаймиз. Маълумки, уйда ҳатто деворлар даволайди. Яна уч нафар ҳомиладор аёл ва уч нафар бола бор. Умид қиламанки, одамлар уйларига муаммосиз етиб олишади”, - дея сўзларига якун ясади Сабирова.