ТИВ: рус-қозоқ чегараси ёпиқ, фирибгарларга ишонманг!

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишКонтрольно-пропускной пункт на границе Казахстана
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара очилгани ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги фуқароларга мурожаат қилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда чегара очилгани ва ватанга қайтиш мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

“Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия-Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда “ёрдам бериш”ни ваъда қилиб турли эълонлар тарқатмоқдалар. Элчихона ватандошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраб қолади”, - дейилган хабарда.

Фуқароларга Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолаётгани яна бир бор эслатилган.

Очередь автомобилей на границе с Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар ҳақида баёнот берди

Шу кунларда Самара вилоятидаги Болшая Черниговка қишлоғи, Оренбург вилоятидаги Бузулук тумани ва Сол-Илецк шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг яна тўпланиши кузатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги, ёлғон хабарларга ишониб, Россиянинг турли ҳудуларидан келган ва Қозоғистон орқали ватанга қайтиш истагинини билдирмоқда.

Коронавирус инфекцияси пандемияси тарқалаётган бир пайтда фуқалорнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади.

Россия ҳудудидаги ватандошлардан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмаслик, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўралган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 июлдан 19 июль кунлари давомида хориждаги фуқаролар 19 та рейс орқали ватанга қайтарилади. Навбатдаги чартер рейслариинг жадвали қуйида.

Янгиликлар лентаси
0