Ердаги жаҳаннам: АҚШнинг Япония шаҳарларига атом бомбасини ташлаши

Sputnik

1944 йил ёзида бомбани жанговар қўллашга тайёргарлик кўрилган. 1945 йил май-июн ойлари давомида Тинч океанининг Мариан ороллари архипелаги ва Тиниан оролларига Американинг 509-чи қўшма авиация гуруҳи етиб келди. 1945 йил 25 июлда АҚШ президенти Гарри Трумэн Хиросима, Кокуру, Ниигату ва Нагасаки шаҳарларини бомбардимон қилиш тўғрисида буйруқ берди.  

75 йил олдин соат 8.15да 10 минг метр баландликдан уран зарядига эга бўлган Little Boy атом бомбаси Хиросима шаҳрига ташланди, бомба 600 метр баландликда портлади.

Атом бомбалари портлаши оқибатида 80 мингга яқин одам дарҳол ҳалок бўлди, 12 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолди, 40 минг киши жароҳатланди.

Портлаш эпицентридан тўрт километр радиусда ёнғинлар бир неча соат давом этди. 12 квадрат километр майдонда бинолар -  90 минг уйдан 62 мингтаси бутунлай вайрон бўлди.

9 август куни соат 11.01 да АҚШ ракета-ташувчи самолёти экипажи Нагасаки шаҳрига Fat Man атом бомбасини ташлади. Бунинг оқибатида 73 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди, кейинчалик ядро нурлашиш ва жароҳатлардан 35 минг киши вафот этди.

Икки бомба ташланиши натижасида сал кам 300 минг киши (қурбон, бедарак йўқолган) жабрланди, 200 минг киши радиактив нурланишга учради.

1 / 16
Нагасакида атом бомбаси портлашидан сўнг қўзиқорин шаклида булут ҳосил бўлди.
2 / 16
Хиросима - атом бомбаси ташланганидан сўнг.
3 / 16
Хиросима, атом бомбаси ташланиши оқибатида жабрланган киши.
4 / 16
Хиросима бомбардимон қилишдан сўнг вайроналар
5 / 16
Хиросима вайрон бўлган ибодатхона.
6 / 16
Нагасаки атом бомбардимонини бошидан кечирган аёл боласи билан, 1945 йил 9 август.
7 / 16
Хиросимада мухбир вайрон бўлган кинотеатр олдида, 1945 йил 8 сентябрь.
8 / 16
Хиросима шаҳрида бомбардимон қилинишидан сўнг ҳосил бўлган булут.
9 / 16
Хиросима ва Нагасакини бомбардимон қилишда иштирок этган АҚШ учувчилари.
10 / 16
Вайрон бўлган Нагасаки, 1945 йил 24 сентябрь.
11 / 16
Хиросима бомбардимон қилишдан олдинги кўриниши, 1945 йил.
12 / 16
Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, Хиросима.
13 / 16
Нагасаки осмонида ҳосил бўлган атом булути.
14 / 16
Хиросима атом бомбаси ташланиши оқибатида жароҳатланган 22 ёшли эркак.
15 / 16
Хиросима шаҳрида бомба ташланиши оқибатида вайрон бўлган кўчаларда Америка ҳарбийлари.
16 / 16
Нагасакидаги Тории маросим дарвозаси.