ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрига 9 та янги автобуслар келтирилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, “Автосантранс-сервис” ушбу автобусларни Хитойнинг "Yutong hongkong limited" компаниясидан харид қилган. Улар газ ёқилғисида ҳаракатланади.
Умумий 52 нафар йўловчига мўлжалланган ушбу автобуслар ўрта сиғимли бўлиб, 30 та ўриндиққа эга.
Ишлаб чиқарувчи корхона ушбу транспорт воситаларининг 150 минг километргача бенуқсон ҳаракатланишига кафолат бермоқда.
Ушбу автобуслар пойтахт йўлларида қатнаётган хусусий корхонага тегишли эски “Isuzu” русумидаги автобуслар ўрнида ҳаракатланиши режалаштирилган.