Жорий йилнинг 8 июнидан "сариқ" ва "яшил" ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди. "Дамас", микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.
Автобуслар соат 6:00 дан 22:00 гача ҳаракати қилади. Автобуслар доимий равишда тўлиқ дезинфекция қилинади. Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланади. Автобуслар салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритилади.
Бир неча муддат аввал пойтахт кўчалари бўм-бўш эди, ҳозир эса яна ҳаёт қайнамоқда. Бироқ шуни унутмаслик лозимки, карантин чоралари енгиллаштирилгани, бу касаллик устидан батамом ғалаба қозонилди дегани эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва барча зарурий қоидаларга риоя қилинг! Зеро саломатлигингизни асраб-авайлаш ўз қўлларингизда!