АҚШ ҳукумати Трампнинг 2019 йилда олган даромадларини ошкор қилди

Етмиш саккиз саҳифадан иборат ҳужжатда айтилишича, америка раҳбари ўтган йилда 21,4 млн $ даромадга Флоридадаги Мар-а-лаго курорти туфайли ва 40,5 млн $ даромадга Вашингтондаги Оқ уй яқинидаги отели туфайли эга бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. АҚШ президенти молиявий ишлар бўйича этика идораси Доналд Трампнинг 2019 йил учун йиллик молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Трамп АҚШда президент сайловларини қолдириш масаласини кўтарди

Етмиш саккиз саҳифадан иборат ҳужжатда айтилишича, америка раҳбари ўтган йилда 21,4 млн $ даромадга Флоридадаги Мар-а-лаго курорти туфайли ва 40,5 млн $ даромадга Вашингтондаги Оқ уй яқинидаги отели туфайли эга бўлган.

Ҳужжатда 2019 йил учун маълумотлар келтирилган, шу боис, коронавируснинг президент бизнесига таъсири акс этмаган. Баъзи ҳолларда бизнесни коронавирус фонида киритилган чекловлар туфайли ёпишга тўғри келган.

Трамп қай тарзда Меркелнинг адабини берди

АҚШ етакчиси, шунингдек, Беверли-Хиллздаги данғиллама турар-жойни сотиб, 13,5 миллион доллар даромад олгани ҳақида хабар берган. Бундан ташқари, Трамп даромадининг каттагина қисми унинг дунё бўйлаб кўчмас мулкдан олган даромадидан иборат, шунингдек, у "Битимлар тузиш санъати" китоби учун йилига 100 минг доллардан кўпроқ қалам ҳақи олади.

Ўтган йили у Киноактёрлар гильдиялари мукофотидан 77,8 минг доллар ва Америка телевидение ва радио артистлари федерациясидан 8,7 минг доллар пенсия олган.

Трампнинг 14 кредити бор, уларнинг бештасининг умумий суммаси - 50 миллион доллардан зиёд.

Wall Street Journal газетаси маълумотларига кўра, АҚШ президенти бизнеси 2019 йилда жами 446 миллион доллар даромад келтирган, бу ўтган йилгига нисбатан 2,6%га кўпдир.