ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус туфайли почта орқали овоз беришга тўғри келмаслиги учун 2020 йил ноябрь ойида режалаштирилган президентлик сайловларини бошқа кунга қолдириш яхшироқ бўлишини тахмин қилди. Бу ҳақда у Twitterʼдаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, почта орқали овоз бериш “энг ноаниқ натижаларни” бериши мумкин.
“Одамлар тўғри, ишончли ва хавфсиз овоз бера олишмас экан, сайловлар бошқа кунга кўчирилсинми???”, - дея савол билан юзлаган Америка етакчиси.
With Universal Mail-In Voting (not Absentee Voting, which is good), 2020 will be the most INACCURATE & FRAUDULENT Election in history. It will be a great embarrassment to the USA. Delay the Election until people can properly, securely and safely vote???
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) July 30, 2020
Трамп бир неча марта почта орқали овоз беришни танқид қилган эди. Шу туфайли Twitter унинг иккита постини ёлғон маълумот сифатида белгилаган эди.
АҚШ президенти сайловлари 2020 йил 3 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак.
Сўнгги маълумотларга кўра, Америкада 4,3 миллиондан зиёд коронавирус билан касалланиш қайд этилган. Қурбонлар сони 150 мингдан ошган.