Муаллиф Артур Бобров, Sputnik радиоси
Шимолий Кореяда яхши нарсанинг ўзи бўлиши мумкин эмас, вакцина кўринишида эса улар биологик қурол ишланмаларини яширганлар. Швед аҳолисини маҳаллий журналистлар ва экспертлар тахминан шундай қўрқитишмоқда.
Шундай қилиб, КХДР тўсатдан, ўзи Ғарб оламида ҳамма нарса тўсатдан рўй беради, коронавирусга қарши вакцинани яратишга яқинлигини эълон қилди. Хабар қилинишича, синовлар сут эмизувчилар синфининг энг юқори туркуми - приматлар отряди, гоминидлар оиласи Одамлар наслида аллақачон бошланган.
Бу табиийки, илгарилаб кетган дунёга алам қилди ва у дарҳол бу ишдан қинғирликлар излашга киришди. Қанақасига Корея? Яна қанақа Корея? Шимолий, нималар деяпсиз? "Ёвузлик салтанатими"? Бўлиши мумкин эмас ва бу жуда ёмон. Ва ҳоказолар.
Кўпчилик, чиндан ҳам, қандайдир яхши нарсаларни "ёвуз одамлар" кашф қилиши мумкинлигини тасаввур қилишга қодир бўлмайди. Аммо, бир қарашда, агар ушбу эртакмонанд мантиққа таяниб фикрлайдиган бўлсак, ёвузлар бу ишни ҳатто яхшироқ уддалаши керак. Улар ўз фикрларини бир жойга жамлаган бўлади, мойчечакларга хаёли бўлинмайди, интернетда мушукларни ҳам томоша қилмайди, кекса аёлларни йўлдан ўтказмайди - тишини тишига қўйиб ўзининг "ёвуз иши" билан шуғулланади.
Бу интизом, ёвузларнинг раҳбари ҳам ўта ёвуз - охирги томчисигача қолдирмай сиқиб олади. Хуллас, эртакона картиналар чизиб ўтирмаймиз, чунки бундай нарсалар ғарб матбуотида керагидан ортиқ.
Хўш, КХДР сингари мамлакатда нималарни амалга ошириш мумкин? Бирор бир жирканч ва қўрқинчли нарсанида, албатта. Вакцина ҳақида гапирсиз! Ахир бутун бошли олдинлаб кетган дунё ниманидир топиш учун бор-будини тикмоқда. Мегакомпанияларнинг мегаишланмалари ҳақида эшитганмисиз? Сиз эса 38 параллел ортида топилган, саккизинчи йўлакда ҳаракатланаётган ҳатто кадрга тушмайдиганлар ҳақида гапирасиз? Бу ерда нимадир ўхшамаяпти. Аслини олганда у ерда оммавий қирғин учун мўлжалланган биологик қурол яратилмоқда, у оппозицияда синалмоқда ва бир оздан сўнг қўлланилиши режалаштирилмоқда.
Шу ерда негадир шведлар асабийлашиб қолди. Нега айнан шведлар, жуда ғалати. Ахир улар бошқаларга ўхшамайдиган-ку - коронавирусга тупурган, барча давлатлар уй-уйларига беркиниб олган бир вақтда шведлар скандинавларга хос қайсарлик билан оммавий иммунитетни шакллантиришда давом этдилар. Шунинг учун ҳам то ҳанузга қадар йўталиб, акса уришмоқда. Олти мингга яқини энди ҳеч қачон йўтала олмайди. Шундай экан, жасорат қайга йўқолди бир онда?
Стокгольм тонгги газетаси бугун хўроз қичқирмасидан одамларни қўрқитишга киришган. Сўроқ қилинган барча экспертлар - ўзларининг қўрқувда эканликларини тан олганлар. Ҳамма ҳатто ўзи тушунмаган нарсада ишончи комиллигини айтган. Ахир КХДРдаги ишланмалар ҳақида ҳали ҳеч нарса маълум эмас. Бу ишланмаларнинг мавжудлиги ҳам ҳатто номаълум.
Шведлар келтирган далилларнинг бир қисмини юқорида келтириб ўтдик. "Ёвуз мамлакат"дан яхши нарса кутиш керакмас. Мамлакат қашшоқ - шунинг учун ҳам яхши нарса кутиб ўтирма. Бу далиллар кўпчиликни қониқтиради. Кореяда ҳеч ким касал бўлмаган бўлса - вакцина қаердан пайдо бўлибди? Унчалик кучли аргумент эмаску-я, лекин омма учун бўлади. Улар биологик қурол ишланмаларига эга бўлишган! Ҳозир эса коронавирусга қарши кураш баҳонасида ўйлаб топилган ярамас нарсани банкадан олиб чиқишди - тез орада ҳаммага кўрсатиб қўйишади.
Кўриб турганингиздек, ҳаммаси ишонарли. Шу ерда ўринли савол туғилмоқда: энди буни нима қилса бўлади? Балки, тахминлар тўғри бўлиб чиқмасидан уларнинг устига бомба ташлавориш керакдир? Колин Пауэлл пробиркалари қаерда эди? Нимадир қолганми улардан?
Ва охиргиси - энг даҳшатлиси. Агар Ер ёвузлик ўқига урилиб, КХДР ростдан ҳам биринчи бўлиб вакцинани ихтиро қилса, у ҳолда... бу коронавирус дегани айнан ўша ерда яратилганининг исботи эканини дарҳол маълум қилиш керак бўлади.