ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Яқинда олимлар SARS-CoV-2 вируси хлорланган ва денгиз сувларида кўпаймайди, аммо ҳануз тирик қолади деган хулосага келишди.
Роспотребнадзор мутахассислари коронавируснинг бундай сувда ҳаётийлигини қанча вақт сақлаб туришини айтишди.
Таъкидланишича, COVID-19 вируснинг 90 % 24 соат ичида, ва барча патогенларнинг 99,9 фоизи 72 соат ичида ҳалоқ бўлади.
Шу билан бирга, вируснинг ўлиши вақти тўғридан-тўғри сувнинг ҳароратига боғлиқ: агар хона ҳароратида зарралар 3 кун ичида бутунлай ҳалок бўлса, қайнатилганда эса – бир зумда йўқ бўлади.
Илгари, олимлар шунингдек, COVID-19 қаердан пайдо бўлган бўлиши мумкинлигини ўрганиб чиқдилар ва шов-шувли хулосага келишди: вирус Хитойнинг Уханьда тарқалишидан анча олдин мавжуд бўлган, аммо ухлаётган ҳолатда бўлган.
Вирус излари 2019 йилда Испания, Италия ва Бразилияда оқава сув намуналарида топилган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, COVID-19 доим бўлган, аммо уни нимадир кутилмаганда фаоллаштирган.
Шу билан бирга, БССТда таъкидлашларича, дунёда COVID-19 нинг тарқалиши, мамлакатларнинг инфекцияга қарши кураш чораларига қарамай, тезлашмоқда.
Умуман олганда, пандемия бошлангандан бери дунё бўйлаб 17 миллиондан ортиқ инфекцияланиш ҳолатлари аниқланиб, 667 минг киши ҳаётдан кўз юмди ва деярли 10 миллиони тузалди.