Ўзбекистонда ўқув йили бошланишининг учта сценарийси ошкор қилинди

Ишлаб чиқилган сценарийлардан бирига кўра, мактаблар ҳар бир тумандаги эпидемиологик вазиятга қараб, ўқув йилини ҳам ўқишга қатнашган ҳолда, ҳам масофадан бошлайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги ўқув йили бошланишининг учта сценарийсини ишлаб чиқди.

Шарифхўжаев рус тили, онлайн-дарслар ва янги ўқув йили ҳақида

Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар мутахассислари билан биргаликда тегишли тадқиқотлар ўтказилди.

Тайёрланган сценарийларнинг биринчисига асосан, эпидемиологик вазият барқарорлашгани сайин, мактаблар одатдаги тарзга қайтади. Умумжаҳон статистик маълумотларга кўра, мактаб ёшидаги болалар катталарга қараганда COVID-19 касаллигига камроқ чалинади ва касалликни болалардан катталарга ўтиши хавфи катта эмас.

Агар Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирус ҳамон фаол ва уни мактаб ўқувчилари орасида юқтириш эҳтимоли юқори деган хулосага келса, ўқув йили онлайн режимида бошланади.

Янги ўқув йилидан мактаблар қоғоз кундаликдан воз кечади

Халқ таълими вазирлиги учинчи сценарийни ҳам таклиф қилади. Мактаблар ҳар бир тумандаги эпидемиологик вазиятга қараб, ҳам ўқишга бевосита қатнашган ҳолда, ҳам масофадан туриб ишлайди. Дарсларга қатнашиш эркин бўлади, яъни агар ота-оналар ўз фарзандларининг соғлиғига хавфсираса, масофадан туриб ўқитиш режимига ўтишлари мумкин.

Якуний қарорни республика махсус комиссияси эълон қилади.

Таъкидлаш жоизки, карантин қоидаларининг ўзгартирилишига қарамай, Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларга қўшимча ёрдамга айланадиган онлайн синфлар амалиётини давом эттиради.