Маккада Ҳаж зиёрати бошланди

Сайдия Арабистонида мавсумий Ҳаж зиёрати бошланди. Жорий йил пандемия туфайли фақат мингга яқин кишигина ушбу зиёратда қатнаша олади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Тарихда биринчи марта Ҳаж зиёрати муқаддас Каъба тошига тегинилмасдан ва чет эллик зиёратчиларсиз ўтмоқда.

Жорий йил пандемия туфайли фақат одатдаги 2,5 миллион ўрнига фақат мингга яқин кишиларгина ушбу зиёратда иштирок эта олади.

Шунингдек, зиёратчилардан ибодатлар вақтида ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш талаб қилинган.

Зиёрат олти кун давом этади ва 2 августда ниҳояланади.