ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Тарихда биринчи марта Ҳаж зиёрати муқаддас Каъба тошига тегинилмасдан ва чет эллик зиёратчиларсиз ўтмоқда.
Жорий йил пандемия туфайли фақат одатдаги 2,5 миллион ўрнига фақат мингга яқин кишиларгина ушбу зиёратда иштирок эта олади.
Шунингдек, зиёратчилардан ибодатлар вақтида ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш талаб қилинган.
Зиёрат олти кун давом этади ва 2 августда ниҳояланади.