Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг 26 та варианти яратилмоқда

Россияда 17 та илмий муассасаларда коронавирусга қарши вакцинанинг 26 та варианти ишлаб чиқарилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Россияда 17 та илмий муассасаларда коронавирусга қарши вакцинанинг 26 та варианти ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова презентациясида маълум қилинган, дея ёзади РИА Новости.

Ўзбекистон ва Хитой биргаликда коронавирусга қарши вакцина синовини ўтказиши мумкин

“Россияда 17 та илмий муассасаларда коронавирусга қарши вакцинанинг 26 та варианти ишлаб чиқарилмоқда”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, битта вакцина кўнгиллиларда клиник синовдан ўтган, “Вектор” маркази эса олтита турли технология пламформаларида вакцина ишлаб чиқармоқда.

Аввалроқ Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко коронавирусга қарши эмлаш бепул ва ихтиёрий бўлишини маълум қилган эди.