Пандемия – имкониятлар вақти: Россия ОТМлари МДҲ талабаларини қандай қўллаб-қувватламоқда

Таълим ва яшашга чегирма, қўшимча грант ва бепул курслар. Sputnik етакчи Россия университетларининг янги ўқув йилида МДҲ талабалари ва абитуриентлари учун имтиёзларини ўрганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Данара Курманова. Россия илм-фан ва олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда 297 минг нақар хорижлик таҳсил олади. Sputnik COVID-19 пандемияси вақтида Россия университетлари чет эллик талабаларни қандай қўллаб-қувватлагани ва МДҲ абитуриентлари учун қандай имтиёзлар борлигини ўрганди.

Ғамхўрлик олий фазилат

Март ойидан, Россияда ўзини ўзи яккалаш режими жорий этилгандан бошлаб мамлакатнинг барча таълим муассасалари масофавий шаклда ишлашга ўтди ва чет эллик талабаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари устида бош қотиришни бошлашди. Бу ҳақда Россотрудничество раҳбари ўринбосари Павел Швецов Sputnik нашрига маълум қилди.

Муҳаббат, мавқе ва дардни енгиш: Россияда таълим олиш ёшларга нима беради

“Албатта, аниқ ягона умумий акцияни ишлаб чиқишнинг имкони йўқ эди, чунки университетлар кўп, Россотрудничество эса уларнинг таъсисчиси эмас, - деди у. – Лекин биз маслаҳатлашувлар олиб бордик, ёрдам беришнинг эҳтимолий вариантларини муҳокама қилдик”.

Шевцовнинг сўзларига кўра, кўплаб Россия ОТМлари тушунишади: инқироз – бу таълим сифатининг кўрсатгичи ҳам ва у ҳам университетлар, ҳам талабалар учун имкониятлар вақтига айланиши мумкин.

“Хорижлик талаба Россияда унга ҳурмат билан муносабатда бўлишаётгани ва унинг бу ерда бўлиб туриши учун қайғураётишганини кўрганда унинг таассуротлари талабаларнинг кейинги тўлқинини жалб қилиш учун яхши асос бўлади”, - дейди у.

Унинг сўзларига кўра, битирувчилар ватанига қайтиб, кўрган-кечирганларини сўзлаб беришади ва бу жуда муҳим. ОТМга ҳужжат топширмоқчи бўлганлар учун университет сайтидаги дастур таърифи камлик қилади. Улар реал одамлар фикрига таяниб иш кўришади.

Рубль билан қўллаб-қувватлаш

Россотрудничества вакилининг таъкидлашича, пандемия бошланиши билан Россия ОТМлари талабалар ва ҳужжат топширмоқчи бўлганлар учун шахсий имтиёзлар тизимини ҳозирлашган. У мисол тариқасида Алоқа ва информатика Москва техника университетини (МТУСИ) келтирди. Олийгоҳ бюджет ўринларини кўпайтирди ҳамда бакалавриат ва мутахассислик дастурлари бўйича пуллик таълимга 15 фоиздан 20 фоизгача чегирма эълон қилди. Шунингдек, МТУСИ талабалари оширилган стипендияга даъвогарлик қилишлари мумкин. Бу ҳақда университетнинг ижтимоий тармоқлардани расмий саҳифаларида билдирилган.

Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари Бауман номидаги Москва давлат техника университетидаги бюджет шаклидаги таълимга кириш имтиҳонларида иштирок этишлари мумкин. Россиянинг етакчи тиббиёт университетларидан бири Пирогов номидаги тиббиёт университети ҳам худди шундай стратегияни танлаган. Қолаверса, олийгоҳ имтиҳон натижаларига кўра пуллик асосдаги таълим учун чегирма тақдим этади.

Илм излаб Россия сари: пандемия университетда ўқишга тўсқинлик қилмайди

Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) 2020-2021-ўқув йилида таълим нархини оширмаслигини эълон қилди. РУДНда контракт асосида ўқиётган аълочилар ҳам имтиёзларга умид қилишлари мумкин – улар учун 20 фоизгача чегирма кўзда тутилган. Университет матбуот хизмати ушбу қарорни талабаларни рағбатлантириш учун қабул қилинганини маълум қилди: талабалар англаши даркор: улар беҳуда таълим олишмаяпти, яхши баҳо эвазига ўқиш учун камроқ пул тўлаш мумкин.

“ММФИ” миллий тадқиқот ва ядро университети ҳам таълим нархини ўтган йилгидек қолдиришга қарор қилди. Бундан ташқари, МДҲ келган талабалар ҳам ўқишни Россия фуқаролари учун белгиланган сумма доирасида тўлишлари мумкин. Бироқ бу билан МДҲдан ҳужжат топшираётганлар учун, эҳтимол, имтиёзлар тўплами якунланмайди.

“Ҳозирда биз кейинги чегирмалар ҳақидаги масалани кўриб чиқмоқдамиз”, - дея хабар қилди университет матбуот хизмати.

Кўп ОТМлардан фарқли ўлароқ Москва давлат университети (МГУ) қўшимча чегирмаларни кўзда тутмаган, зеро қатор МДҲ мамлакатлари фуқаролари университетга Россия фуқаролари билан тенг ҳуқуқда киришлари мумкин.

“Ушбу ҳуқуққа Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, МДҲнинг Россияда яшаш гувоҳномаси бўлган МДҲ фуқаролари ва хорижда доимий яшаб келаётган ватандошлар эга, - дея маълум қилди МГУ матбуот хизмати. Бундан ташқари, Россия ва Озарбайжон ҳукуматлари ўртасида маданий ва илм-фан тўғрисидаги битим мавжуд. У ҳам Москва университетида ўқиш учун имконият тақдим этади”.

“Россотрудничество’ни катта ўзгаришлар кутмоқда” – янги раҳбар келгуси вазифалар ҳақида

Ўзингизни уйингиздагидек ҳис қилинг

Университетларнинг ўзини ўзи яккалаш режимига ўтганлиги боис кўп МДҲ талабалари ўз уйларига кетишни афзал кўришди, ахир таълим масофавий тарзда давом эттирилди. Масалан, РУДН пандемия вақтида ватанига жўнаб кетган талабалар учун ётоқхоналарда яшаш учун тўловни бекор қилди.

Санкт-Петербург давлат университети (СПбГУ) ҳам худди шундай йўл тутди. Россия давлат гуманитар университетининг (РГГУ) ётоқхоналарда истиқомат қилаётган талабалари ўзлари бўлмаган вақтда коммунал хизмат учун пул тўламасликлари мумкин эди. МТУСИ эса талабарни апрель ойи учун ётоқхона тўловидан умуман озод қилди.

Онлайн фароғат

Ўзини ўзи яккалаш вақтида кўплар мустақил билим орттириш билан шуғулланишга қарор қилди. Шу муносабат билан СПбГУ 170 та электрон таълим дастурини яратди ва улардан Россияда таълим олаётган барча талабалар фойдаланиши мумкин.

89 та ОТМдан жами 335 минг нафар тингловчи уларда қатнашган ва бу университетни мамлакатда онлайн курс соҳасида етакчи бўлишга туртки бўлган.

Йирик рақамлар билан РУДН ҳам пешқадам. Университет янги талабаларни қўллаб-қувватлашга 20 миллион рубль йўналтирган – олийгоҳ хорижликлар учун магистратурада ўқиш учун 190 та грант ажратган. Дастурда МДҲ абитуриентлари ҳам иштирок этишлари мумкин, асосийси – портфолиони 10 августга қадар университетига йўллаш.

Маданий ҳордиқ ҳам унутиб қўйилмади

Ўқиш ўқиш билану, изоляция режимида ўйин-кулгу, маданий тадбирларга эътибор қаратиш муҳим эди, дейди Павел Шевцов.

“Чет элликлар учун бу умуман оддий бўлмаган вақт эди: янги муҳит, устига-устак ҳеч қаерга чиқиш мумкин эмас. Шунинг учун биз университетларга турли ижтимоий ва спорт дастурларини ишлаб чиқишни таклиф қилдик. Бу талабаларнинг бекор вақтини турфалашга қаратилган эди”, - дея ҳикоя қилади у.

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик талабалар сайловда илк бор овоз берди

Россотрудничество таклифига кўплаб университетлар қулоқ тутишди. Бу ҳақда ОТМларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига қараб мулоҳаза юритиш мумкин: МИФИ талабаларга онлайн-секцияга ташриф буюришни таклиф қилган бир пайтда, РГГУ спорт ҳақида видеоканални ишга туширди, Бауман номидаги МГТУ жонли эфирда маданий тадбир ўтказди, РУДН эса турли курслари билан ўртоқлади – шеърият тўгарагидан каратэ дарсларигача.

Имтиёзлар давом этади

Бу билан талабаларни қўллаб-қувватлаш чоралари ўз якунига етмайди. Павел Шевцовнинг сўзларига кўра, Россотрудничество олимпиада ўтказиш ва хорижда истеъдодли битирувчиларни излашда давом этади. МДҲнинг аксарият мамлакатларида саралаш якунланган, фақат Туркманистон қолган.

2020-2021 ўқув йилида Россотрудничествонинг хорижликлар учун квоталар сони ўзгармайди – агентлик яна 15 минг нафар истеъдодли талабаларни қабул қилади.

“Лекин ҳозир биз Олий таълим вазирлиги билан келажакда квоталарни ошириш устида иш олиб боряпмиз, - дейди Павел Шевцов. – Ҳужжат кўриб чиқилмоқда, асосий эътибор МДҲ фуқароларига қаратилади.”