Анқара ва Нью-Йоркдан ўзбекистонликларни олиш келиш учун яна иккита рейс – жадвал

Авиачипталарни авиакомпания филиалининг Марказий сотувлар офисида Uzbekistan Airways Sales жонли навбат тартибида харид қилиш мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Uzbekistan Airways ўзбекистонликларни Анқара ва Нью-Йоркдан олиб келиш учун иккита қўшимча рейсни амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Тошкент – Анқара – Тошкент рейси 29 июль куни (чоршанба) амалга оширилади.

Парвоз жадвали:

Тошкент-Анқара

Парвоз вақти соат 10:30 да, келиб қўниш вақти 13:00 да (маҳаллий вақт)

Анқара-Тошкент

Парвоз вақти соат 16:00 да, келиб қўниш вақти 22:30 да (маҳаллий вақт)

Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент рейси 30 июль куни (пайшанба) амалга оширилади.

Парвоз жадвали:

Тошкент – Нью-Йорк

Парвоз вақти соат 06:45 да, келиб қўниш вақти 11:00 да (маҳаллий вақт)

Нью-Йорк – Тошкент 

Парвоз вақти соат 13:00 да, келиб қўниш вақти 11:00+1 да (маҳаллий вақт)

Авиачипталарни авиакомпания филиалининг Марказий сотувлар офисида Uzbekistan Airways Sales жонли навбат тартибида, йўловчининг шахсан ўзи тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси билан келган тақдирдагина сотиб олиш мумкин: Ўзбекистон фуқаролари учун - паспорт ва кетиш учун асос; хорижий фуқаролар учун – пасспорт.

Компания авиачипталарни сотиб олишни тезлаштиришда ўз хизматларини ишонарли тарзда таклиф этадиган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамасликни сўраган.