ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Uzbekistan Airways ўзбекистонликларни Анқара ва Нью-Йоркдан олиб келиш учун иккита қўшимча рейсни амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тошкент – Анқара – Тошкент рейси 29 июль куни (чоршанба) амалга оширилади.
Парвоз жадвали:
Тошкент-Анқара
Парвоз вақти соат 10:30 да, келиб қўниш вақти 13:00 да (маҳаллий вақт)
Анқара-Тошкент
Парвоз вақти соат 16:00 да, келиб қўниш вақти 22:30 да (маҳаллий вақт)
Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент рейси 30 июль куни (пайшанба) амалга оширилади.
Парвоз жадвали:
Тошкент – Нью-Йорк
Парвоз вақти соат 06:45 да, келиб қўниш вақти 11:00 да (маҳаллий вақт)
Нью-Йорк – Тошкент
Парвоз вақти соат 13:00 да, келиб қўниш вақти 11:00+1 да (маҳаллий вақт)
Авиачипталарни авиакомпания филиалининг Марказий сотувлар офисида Uzbekistan Airways Sales жонли навбат тартибида, йўловчининг шахсан ўзи тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси билан келган тақдирдагина сотиб олиш мумкин: Ўзбекистон фуқаролари учун - паспорт ва кетиш учун асос; хорижий фуқаролар учун – пасспорт.
Компания авиачипталарни сотиб олишни тезлаштиришда ўз хизматларини ишонарли тарзда таклиф этадиган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамасликни сўраган.