ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. Қорақалпоғистонда ИИБ раҳбари хизмат машинасида велосипеддаги фуқарони уриб юборди, деб хабар берди Қорақалпоғистон прокуратураси.
Ҳодиса 22 июль куни соат 21:40ларда Қораўзак туманида юз берган.
Ички ишлар бўлими бошлиғи Р.М. ўзига бириктирилган "Nexia-3" русумли хизмат автомашинасини бошқариб бораётиб Қораўзак туманидан ўтувчи "Нукус-Чимбой-Тахтакўпир" йўлида йўл четида велосипед бошқариб бораётган 1997 йил туғилган фуқаро Н.А.ни уриб юборган.
Н.А. олган тан жароҳатидан ўзига келмасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.