ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Россияда чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқаролик олишини соддалаштирувчи федерал қонун кучга кирди.
Ҳужжат, хусусан, мавжуд фуқароликдан воз кечиш талабини истисно қилади ва фуқароликни олиш учун Россияда бўлиш вақтини қисқартиради.
Тегишли федерал қонун президент Владимир Путин томонидан 2020 йил апрел ойида имзолаган эди.
Илгари, қонунчиликка мувофиқ фуқаролик учун мурожаат этувчи бир вақтнинг ўзида хорижий давлатнинг ваколатли органига бошқа фуқароликдан воз кечиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга мажбур эди.
Янги қонунга кўра, фуқароликни олиш учун мурожаат қиладиган балоғат ёшига етган фуқаролиги бўлмаган шахсларга, СССР фуқаролигига эга бўлган, собиқ СССР га аъзо-мамлакатларда яшаган ва яшаб келаётган лекин ушбу давлатлар фуқаролигини олмаган фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Россияда уч йил яшашга ва яшаш манбаи мавжудлигини тасдиқлашга бўлган талабни истисно этади.
Ушбу норма Россияда яшайдиган, Россия фуқароси билан никоҳда бўлган, Россияда истиқомат қиладиган ва бу никоҳда фарзандлари бўлган чет эл фуқароларига, шунингдек, ота-онасидан бири Россияда яшаб, Россия фуқаролигига эга бўлган чет элликларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Бундан ташқари, Молдова, Украина, Беларусь ва Қозоғистон фуқароларига Россия фуқаролигини олишда ариза топшириш жараёни соддалаштирилади: улар амалдаги яшаш рухсатномаси (вид на жительство)га эга бўлган тақдирда Россияда яшаш муддатига амал қилмасдан ушбу аризани топширишлари мумкин.
Шунингдек, Россия ОТМларини тугатган шахслар учун Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошириш муддати 3 йилдан 1 йилгача қисқартирилади.