ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бугун, 23 июль куни "Россия Федерациясининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида"ги фармонини имзолади, деб хабар қилди ҳуқуқий ахборот расмий интернет портали.
Унга кўра, умумий тартибда (яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) асосида Россия ҳудудида 5 йил яшаган) 57 нафар киши Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилинди.
Президент фармони билан Ўзбекистон ҳудудида туғилган 10 нафар кишига Россия фуқаролиги берилди.
Шу билан бирга, Афғонистон, Озарбайжон, Молдавия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Украина, Австрия, Вьетнам ва Черногорияда туғилган кишилар Россия фуқаролигига қабул қилинди.