Хитой АҚШнинг Чэндудаги бош консуллигини ёпишни талаб қилди

Хитой вазирлиги таъкидлаганидек, бу талаб қонуний ва зарурий жавобдир ва жорий вазият учун жавобгарлик Вашингтоннинг ўзининг зиммасида.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Хитой ҳукумати АҚШнинг Сичуан провинцияси Чэнду шаҳридаги консуллиги фаолиятини тўхтатилишини талаб қилди, деб хабар беради РИА Новости Хитой ТИВ баёнотига таяниб.

АҚШ "Хитой муаммоси"ни куч билан ҳал қилишга мойиллик билдирмоқда

Хитой вазирлиги таъкидлаганидек, бу талаб қонуний ва зарурий жавобдир ва жорий вазият учун жавобгарлик Вашингтоннинг ўзининг зиммасида.

Аввалроқ АҚШ Хитойни Хьюстондаги Бош консуллигини ёпишга мажбурлаган эди. Давлат департаменти расмий вакили Морган Ортагуснинг сўзларига кўра, Вашингтон бундай талабни америкаликларнинг интеллектуал мулки ва шахсий маълумотларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун қўйган.

ХҲР ТИВ буни сиёсий провокация деб атаган ва жавоб чораларини кўришга ваъда берган.

Аввалроқ Sputnik радиоси Хитой Хьюстондаги дипломатик ваколатхона ҳақида гаплари учун АҚШни қаттиқ сиқувга олганини хабар қилган.