АҚШ Россия билан муносабатларда силжишга эришиш имконсиз деб билади

АҚШ Давлат котиби ўринбосари россиялик бизнесмен Евгений Пригожин ва у билан боғлиқ шахслар ва компанияларга нисбатан яқинда киритилган АҚШ санкциялар сабабларини ошкор қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Россия томонидан олиб борилаётган ташқи сиёсат АҚШ билан муносабатларда силжишга эришишга имкон қолдирмаяпти, дея баёнот қилди Давлат котиби ўринбосари Стивен Биган.

АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкциялар билан дағдаға қилмоқда

"Россияга нисбатан биз қабул қилган сўнгги қадамлар - бу руслар билан муносабатларда ҳар қандай тараққиётни деярли имконсиз қолдираётган (Россиянинг) узоқ даврдан буён амалга ошираётган хатти-ҳаракатлари моделига жавоб чораларимизнинг бир қисмидир", - деб айтган Биган сенатдаги эшитув давомида.

АҚШ Давлат котиби ўринбосари россиялик бизнесмен Евгений Пригожин ва у билан боғлиқ шахслар ва компанияларга нисбатан яқинда киритилган АҚШ санкциялари сабаблари билан боғлиқ саволга шу тарзда жавоб қайтарди.

АҚШ "толиблар билан тил бириктирганлик" учун Россияга қарши санкциялар киритмоқчи

АҚШ молия вазирлиги чет элдаги активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) 17 июль куни Пригожин билан боғлиқ шахслар ва компаниялар санкциявий рўйхатга қўшилиши ҳақида хабар берди. АҚШ Пригожинни Россия ҳукумати билан алоқадор деб ҳисоблайди. Оқ уй қошидаги миллий хавфсизлик кенгаши изоҳига кўра, санкциялар "Судан, Гонгконг ва Таиландда санкциялардан яширин бўйин товлаган" компанияларга нисбатан киритилган ва улар "демократик жараёнларга чет эл аралашуви"да айбланмоқда.

Пригожин мана неча йилдирки Украинадаги можарога алоқадорлик ва АҚШдаги "сайловларга аралашув" айбловлари бўйича америка санкциялари остида қолиб келмоқда.