ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Сибир федерал университети олимлари гречканинг инсон организмига таъсирини ўрганишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Олимлар аниқлашига кўра, доимий равишда гречка истеъмол қилиш сут эмизувчилар организмида “умри узоқлик оқсили” ёки сиртуинлар миқдори ошишига олиб келар экан.
Сиртуинлар – оқсил моддаларнинг бир тури бўлиб, улар ёғ ҳужайралари пайдо бўлиши, моддалар алмашинуви ва глюкоза пайдо бўлишида иштирок этади. Ушбу оқсиллар таркибига кирувчи SIRT1 моддаси – ҳужайра ичидаги жараёнларда фаол иштирок этиб, организм қариш ва стрессларга дош бериш механизмларига ижобий таъсир кўрсатади, дейилган в Journal of Cereal Science илмий журналида чоп этилган мақолада.
СФУ Биофизика факультети кафедра бошлиғи Валентина Кратасюк бошчилигида ўтказилган илмий ўрганиш натижасида қизиқарми маълумотлар олинган.
Хусусан, организм қанчалик кам калория истеъмол қилса, шунча кўп умри узоқлик оқсиллари ишлаб чиқаради. Оч қолиш жэараёнида организмда “ҳужайраларни даволаш” ва уларнинг умрини узайтириш механизми ишга тушади, дейилган олимлар хулосасида.
Шу билан бирга, айрим тоифадаги одамлар учун оч қолиш мутлақ таъқиқланган. Масалан оғир касал бўлган, ҳомиладор бўлган ва ёш болалар оч қолиша организмга зарар етказиши мумкин.
SIRT1 оқсили гречка ва ун маҳсулотларида бўлади. Ушбу овқатлар нафақат Россия балким Хитой, Япония, Корея ва Ҳиндистонда миллий таомларида ҳам кўп миқдора истеъмол қилинади. Гречканинг ватани аслида Ҳиндистон, дейди Кратасюк.
Гречканинг афзаллиги шундаки, унда организм учун зарур бўлган ўсимлик оқсили ва аминокислоталар, В гуруҳи витаминлари ҳамда катта миқдорда клетчатка бор. Ўсимлик оқсили ва аминокислоталар ёрдамида инсон организми ўз оқсилини ишлаб чиқарса, В гуруҳи витаминлари – асаблар ва қон томирлар соғлиғи учун, клетчатка – тўйиш ҳиси пайдо бўлиши учун керак.
Гречиха – бу ҳақиқий суперфуд. У SIRT1 – оқсили манбаи. Биз буни биринчи бўлиб аниқладик. Узум ҳам инсон умрини узайтириши аниқланган, лекин кўп ҳудудларда уни етиштириш қийин ва самара бериши учун уни жуда кўп миқдорда истеъмол қилиш керак”, - дейди СФУнинг яна бир олими доцент Шубхра Панде.
Тажриба натижасида таркибида гречка бўлган овқат доимий равишда вазн ортишига олиб келган. Шу билан бирга тажриба ҳайвонларида SIRT1 миқдори 30 баравар ошиши кузатилган. Олимлар фикрига кўра бу оптимал кўрсатгич.
Тажриба давомида СФУ олимлари оддий оч қолиш диетаси билан бирга гречкали диетанинг фарқини ҳам аниқлашди. Оддий оч қолиш диетаси вақтида тажриба каламушларида оқсил моддалари умумий миқдори 19 %га, ошқозонда 95 %га, жигар ва бўйракда 35 ва 27 %га камайган.
Худди шундай жараённи қаттиқ диета қилаётган одамларда ҳам кузатиш мумкин. Организм оқсил етишмовчилигидан зарар кўради. Масаланинг иккинчи томони, гречкани ҳаддан зиёд истеъмол қилиш натижалари ҳам кузатилди, лекин бунинг салбий оқибатлари, яъни организмда ҳаддан зиёд миқдорда SIRT1 оқсили ишлаб чиқарилиши оқибатида оксидланишнинг кучайиши кузатилмади, дейилган хабарда.
Гречка хусусиятларини ўрганиш бўйича изланишлар Сибир Федерал университети, Красноярск давлат тиббиёт университети, Сибир тиббиёт муаммолари ИТИ ва РФАнинг Сибирдаги маркази иштирокида ўтказилди.