ТОШКЕНТ, 2 июн - Sputnik. Бухарестда истиқомат қилувчи Думитру Команеску 112 ёшли британиялик Боб Уэйтон вафотидан кейин дунёдаги энг кекса одамга айланди. Бу ҳақда Romania Insider портали Геронтологик тадқиқотлар гуруҳининг маълумотларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Команесcу 111 ёшда. У 1908 йил 8 ноябрда Руминия пойтахти яқинидаги Провица-де-Жос муниципалитетида туғилган. Ёшлигида у дифференциал геометрия мактабига асос солган Георгце Цицейка қўли остида математика факультетида таҳсил олган. Кейинчалик Думитру Команеску илмдан воз кечиб, қишлоқ хўжалигини ўрганишга киришди. Кейинчалик у 70 йиллик умрини ушбу соҳа ишларига бағишлади.
Думитру Команескунинг нашрга билдиришича, у рафиқаси, ўғиллари ва набираларининг муҳаббатини ўзининг узоқ умр кўришининг сабаби деб ҳисоблайди.
Ундан олдинги рекордчи, британиялик Боб Уэйтон саратон касаллигидан 112 йилу 60 кун ёшида вафот этди. У 112 ёшли япониялик Титэцу Ватанабэнинг вафотидан уч ой ўтгач дунёдаги энг кекса одам бўлган эди.