“Жомий” бозори яқинидаги дўконда ёнғин содир бўлди

“Жомий” бозори яқинидаги қурилиш моллари дўконида ёнғин юз берди. Воқеа жойида 6 та ўт ўчирувчилар экипажи етиб келди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Тошкентдаги “Жомий” бозори яқинида жойлашган қурилиш моллари дўконида ёнғин юз берди.

Ёнғин чиққан Сирдарёдаги ўқув маркази биносидан 111 нафар фуқаро қутқарилди

ФВВ маълум қилишича, ёнғин соат 15.34 да бошланган. Бир неча дақиқада фавқулодда ҳодиса жойига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳи етиб келган.

16:14 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган ҳамда дўконларнинг 2000 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин натижасида қурилиш моллари дўконларида жами 200 квадрат метр майдони ёниб кетган.

Ёнғин сабаблари экспертлар томонидан аниқланмоқда.