АҚШда “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги тузатиш маъқулланди

Хусусан, санкциялар қувурларни ётқизиш учун кемаларни сотувчи, ижарага берувчи ёки таъминловчи компанияларга қаратилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси ўз ичига “Шимолий оқим-2”га қарши кенгайтирилган санкцияларни олган келгуси молиявий йил учун мудофаа бюджети лойиҳасини маъқуллади.

РИА Новости хабарига кўра, ҳужжатни 295 конгрессмен маъқуллади, 125 киши қарши чиқди.

АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкциялар билан дағдаға қилмоқда

Хусусан, санкциялар қувурларни ётқизиш учун кемаларни сотувчи, ижарага берувчи ёки таъминловчи компанияларга қаратилган. Шунингдек, газ қувурини қуриш билан боғлиқ кемаларни суғурталаш ёки техник такомиллаштириш учун санкциялар назарда тутилган.

Бу бюджет лойиҳаларидан биридир. Иккинчи лойиҳа Сенат томонидан таклиф қилинди.

Одатда лойиҳалар палаталарда муҳокама қилинади, уларни келишув комиссияси  мужассамлаштиради, кейин ушбу ҳужжат имзоланиши учун президентга тақдим этилади.

“Шимолий оқим-2” лойиҳаси Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германияга олиб борадиган, йилига 55 миллиард кубометр газ ўтказиш қобилиятига эга иккита газ қувурини қуришни назарда тутади. Ушбу лойиҳага ЕИга, шунингдек Украина ва бир қатор Европа давлатларига ўз суюлтирилган табиий газини илгари сураётган АҚШ фаол қаршилик кўрсатмоқда.