“Парчаланиш муқаррар”. Нега ЕИ заифларга ёрдам бериш тўғрисида қизғин баҳс уюштирди

Европа Иттифоқида навбатдаги инқироз ҳукм сурмоқда ва у анчагина жиддий. Пандемия, айниқса ЕИнинг шундоқ ҳам заиф аъзо-давлатларига анча қаттиқ таъсир қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. София Мельничук. Европа Иттифоқида навбатдаги инқироз ҳукм сурмоқда ва у анчагина жиддий. Пандемия иқтисодиётга жиддий зарар етказди, айниқса ЕИнинг шундоқ ҳам заиф аъзо-давлатларига анча қаттиқ таъсир қилди. Бироқ, бақувватлар ёрдам беришга шошилмаяптилар - бюджет ҳақидаги мунозаралар тупикга кириб қолди. Нега бойлар бўлишишни хоҳламаяптилар, буни РИА Новости ўрганди.

Бюджет ўтмайди

ЕИ саммитлари тинч Брюсселни доим жонлантиради. Одатда меҳмонхоналар тўлиб кетган, марказий кўчалар ёпилган, мухбирлар кўп, ҳамма жойда полициячилар, беш йил олдин ташкилотнинг қароргоҳи кўчиб ўтган ва йиғилишлар ўтказиладиган “Европа” биносида юриб бўлмайди.

Европа ва Америка Россия туфайли жангга кирмоқда

Аммо коронавирус тадбирлар жадвалига жиддий ўзгартиришлар киритди. Ҳамма ниқоб таққан, қўл сиқишлар йўқ, битта ҳам журналист йўқ - матбуотга рухсат берилмади.

Ажратилган икки кун (17 ва 18 июль) саммитга етмади. Учинчи ва тўртинчи кунида ҳам йиғилишга тўғри келди. Аммо беҳуда: қарама-қаршиликлар ҳамон ҳал қилинмади.

Триллионлар тақдири

Евроиттифоқ етакчилари 2021-2027 йилларга мўлжалланган бюджет бўйича, шу жумладан коронавирус таъсирига учраган мамлакатлар иқтисодиётини тиклашга кўмаклашиш бўйича келишолмаяптилар. Гап 1,82 триллион евро миқдоридаги маблағлар ҳақида кетмоқда.

“Кеча (якшанба - таҳр.) баъзида ҳаммаси ёмондай туюларди, аммо ўйламанки, умуман олганда, олдинга силжишга эришдик”, - деди журналистларга Нидерландия бош вазири Марк Рютте. Шу билан бирга огоҳлантирди: натижа ҳозирча бўлмаслиги мумкин.

Германия канцлери Ангела Меркель кайфияти ҳам оптимистик эмас эди. Шанба куни эҳтирослар шу қадар қизидики, фрау ва Эммануэль Макрон бинони тарк этишди. Франция етакчиси, ОАВлар ёзишича, душанба куни яна бир демарш билан таҳдид қилган.

Рақобатга дош беролмади: Европа ва Осиё америка СТГдан воз кечмоқда

Европа Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан бери энг кўламли рецессия эҳтимолига юз тутмоқда. Прогнозларга кўра, ЕИ иқтисодиёти бу йил 8,3 фоизга қисқаради. Бироқ, “хасис тўртлик” деб аталадиган Нидерландия, Австрия, Дания ва Швеция Брюсселнинг пандемиядан энг кўп зарар кўрган мамлакатларга 750 миллиард евролик пакетдан 500 миллиард еврони қайтариш шартисиз ажратиш режасига қарши чиқмоқда.

Маблағларни шунчаки бериб бўлмайди, маблағлар мақсадли сарфланиши учун уларни кредит сифатида бериш керак, деб ҳисоблайди “тўртлик”.

Бунга қўшимча равишда, Нидерландия бош вазири Марк Рютте муҳтож давлатлардан ўз иқтисодиётларини ислоҳ қилиш режасини тақдим этишни талаб қилди. Италия ва Испания бунга қаршилик билдиришди. Натижада музокаралар саммитнинг биринчи кунидаёқ тупикга кирди.

Reuters манбаларининг маълум қилишича “бу барча тартибсизликлар” учун Рютте маъсул. Италияликлар ва испанияликлар бу сиёсатчига анчадан бери тишини қайрашади, улар уни “жаноб “Йўқ, йўқ, йўқ” деб аташади.

Танқидчилар Нидерландиянинг бошқаларга қараганда катта савдо профицитига эга эканлигига ишора қиладилар, шунинг учун маблағларни сарфлашни хоҳламаслигини сабаби йўқ. Амстердамда такрор ва такрор таъкидлашади: фаровонлик – кескин меҳнат ахлоқининг натижасидир ва бу ҳатто пенсияга чиқиш ёши паст бўлганлар билан пул бўлишиш кераклигини англатмайди.

НАТО ва Европа иттифоқининг севимли Rail Baltica лойиҳаси қандай барбод бўлмоқда

Ички сиёсий вазият ҳам ўз таъсирини кўрсатади: келаси йил Нидерландияда сайловлар ва Марк Рюттенинг Озодлик ва демократия учун халқ партияси евросептиклар билан овозлар учун рақобатлашиши керак.

“Охир оқибат, ЕИнинг барча аъзолари ўз сайловчилари олдида жавобгардир ва биз Европанинг ўзига хослиги шаклланмаётганини, ва бундай оғир вазиятда эса жиддий муаммога айланаётганини кузатмоқдамиз”, - деди РИА Новости” билан суҳбатда РФА Жамиятшунослик фанлари бўйича илмий маълумотлар институти директори в.в.б. Алексей Кузнецов.

Карантин иқтисодиётга жиддий таъсир кўрсатди ва ким тўлайди деган савол туғилиши табиий. “Қийинчилик шундаки, ЕИ узоқ муддатли молиявий истиқболга эга, бу борадаги мунозаралар доимо тупикга кириб қолмоқда, гарчи охир-оқибат улар муросага албатта келишади”, - деб давом этади Кузнецов. Унинг эслатишича, 2014-2020 йилларга мўлжалланган бюджет ҳам евро ҳудудидаги инқироз фонида қабул қилинган.

“Фожиага албатта йўл қўйилмайди. Биз ЕИ ҳар доим келиша олишини тушунамиз, ҳеч қандай фалажлик рўй бермайди, - дея хулоса қилади суҳбатдош. - Евроиттифоқ жуда барқарор, аммо у тўлқинсифат ривожланмоқда, евросептицизм эса кучайиб бормоқда”.

Коронавирус Европани сиёсий суверенитет учун товон тўлашга мажбур қилади

Демократия ёки пул

Бироқ, улар нафақат маблағлар ҳақида, балки маънавий жиҳатлар ҳақида ҳам баҳслашмоқдалар. “Биз бир нарсани аниқ айтишимиз керак, агар келишув тўҳтатиладиган бўлса, бу менинг айбим эмас, балки нидерландиялик йигитнинг айби бўлади, чунки буни айнан у бошлади”, - деди якшанба куни Венгрия бош вазири Виктор Орбан. У Нидерландия делегациясини дотациялар эвазига либерал қадриятларни сингдиришда айблади.

Венгрия, шунингдек, Словения ва Польша ҳам Брюссельнинг сиёсий босимидан норози. Гап шундаки, Будапешт ва Варшавани доимий равишда ЕИнинг мафкуравий тамойилларини бузишда айблашади.

Масалан, қайта сайланган Польша президенти Анджей Дуда ўзига, гомосексуализм коммунизмдан ҳам ёмонроқ эканлигини таъкидлашга йўл қўяди. Унинг “Қонун ва адолат” партияси эса судларнинг мустақиллигини чеклашга ҳаракат қилмоқда.

Орбан эса март ойида қабул қилинган, мамлакатни парламентни четлаб ўтиб бошқариш тўғрисидаги қонуни учун танқид қилинган. Умуман олганда, у ўзининг авторитар қилиқлари учун Брюсселдан тез-тез дакки еб туради.

"Бунда гап нафақат ушбу мамлакатларнинг ички ишлари хақида кетмоқда, балки уларнинг ЕИ ташаббусларига нисбатан муносабати билан ҳам боғлиқ”, - дейди Наталья Ерёмина, сиёсий фанлар доктори, Санкт-Петербург ДУ профессори. – Вышеград гуруҳи (Польша, Чехия, Словакия, Венгрия) мигрантрлар учун квоталарга қарши чиққан, Брюссель қарорларига тўсқинлик қилган. Молиявий ёрдамларни қайта ҳисоблашдан бош тортмоқда, бюджет интизомига риоя қилмайди”.

“Аламни унутмаймиз”. Европа карантиндан кейин ҳисоб-китобни амалга оширишга тайёрланмоқда

Шу билан бирга, Польша Евроиттифоқда энг кўп дотацияланадиган давлатлардан бири ҳисобланади, ва Венгрия ҳам дотацияларга жиддий боғлиқ, дейди эксперт.

“Шунингдек, суверенитет тушунчаси ҳам мавжуд: баъзи давлатлар миллий манфаатларни Европа манфаатларидан устун қўйишади, бу эса интеграцияга тўсқинлик қилади. Брюсселда эса ҳеч қандай махсус таъсир дастаклари йўқ. Йиғилишларда қатнашиш тақиқланиши мумкин, аммо улар бунга амал қилмасликлари мумкин”, - дейди Ерёмина.

Унинг сўзларига кўра, Брюссел муҳтожларга пул бермай қўймайди: бу охир оқибат ЕИни иқтисодий гуруҳларга тамомила ажратиб қўяди. “Бўлиниш муқаррар, аммо улар буни очиқчасига маълум қилишга журъат этолмаяптилар. Вазиятни бўлиниб кетаётган нон бўлаги устига ёғни теккиз суртиб чиқишга уриниш билан таққосласа бўлади - бу иш бермайди”, - дея хулоса қилади мутахассис.

Шубҳаланишга ҳожат йўқ: Евроиттифоқдаги қизғин мунозаралар бу сафар ҳам тинчийди. Инқирозлар тез-тез рўй беради, евросептиклар авжида. Ва ЕИнинг яхлитлигига яқин келажакда таҳдидлар ҳам мавжуд эмас.