ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Давлат думаси 2021 йил 1 январдан бошлаб чет элликлар учун Россияга киришда ягона электрон визани киритиш тўғрисида қонунни қабул қилди.
Ҳужжат Давлат думаси электрон базасига жойлаштирилди.
Ягона виза бир марталик ҳужжат ҳисобланади. Виза рўйхатга олинган кундан бошлаб 60 кунга мамлакатга келган кундан бошлаб 16 кундан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Ягона электрон визани ҳужжат тақдим этилган кундан бошлаб тўрт календар кунда расмийлаштирилади.
Электрон виза қисқа муддатли меҳмон ёки иш сафари, турист сифатида ташриф буюриш, шунингдек илмий, маданий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, спорт тадбирларида иштирок этиш учун берилади.
Қонун Федерация Кенгашида кўриб чиқилиши ва Россия президенти томонидан имзоланиши кутилмоқда.