Ўзбекистон ҳукумати хорижий фуқароларнинг визасини 5 майгача узайтирди

Oбуна бўлиш
Ҳужжатга кўра, муайян муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига ҳам (белгиланган муддат бузилган тақдирда) истисно тарзида мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишига 2020 йилнинг 5  майига қадар рухсат берилади. 

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати хорижий фуқароларнинг визасини 5 майгача узайтирди. Бу ҳақда Туризм давлат қўмитаси хабар бермоқда.

"Ўзбекистон ҳудудида бўлган хорижий фуқароларнинг мамлакатдан чиқиб кетишларидаги муаммоларни инобатга олиб, уларнинг виза муддатини жорий йилнинг 5 май санасигача автоматик тарзда узайтирилади. Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича махсус комиссия йиғилишида шунга доир қарор қабул қилинди", - дейилади хабарда. 

Шунингдек, ҳужжатга кўра, муайян муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига ҳам (белгиланган муддат бузилган тақдирда) истисно тарзида мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишига 2020 йилнинг 5  майига қадар рухсат берилади. 

Юқоридаги ҳолатларда хорижий мамлакатлар фуқароларига нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмайди ҳамда жарима ундирилмайди. 

Транспорт вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда хорижий фуқароларнинг ўз ёки учинчи мамлакатга қайтиши учун харид қилинган “Uzbekistan Airways” АЖнинг авиачиптаси мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг қайтиб кетиши учун тегишли рейсларини қўшимча маблағ ундирмаган ҳолда ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0