Ўзбекистонда коронавирус: 20 июль асосий хабарлари

Бир сутка давомида 542 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 149 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Коронавирус туфайли футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати вақтинча тўхтатилди

Бир сутка давомида 542 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 149  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланишлар: 29 нафари — карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар, 154 нафари — Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилгани сабабли намуна олинган ва бемор билан мулоқотда бўлган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 209 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 9 387 нафарга етди.

Айни пайтда 7 672 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 81 нафар бемор оғир аҳволда, 23 нафар бемор ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Тошкентда Олмазор туманида яшаган 60 ёшли Ф.Т. (аёл) коронавирусдан вафот этди. Унда 8 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Тез ёрдам ходимлари қўшимча рағбатлантирилади

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик сепсис, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Иккинчи ҳолат: Тошкентда 51 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди. Юнусобод туманида яшовчи В.Т.да 5 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик сепсис, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Учинчи ҳолат: Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 42 ёшли С.С. (эркак) коронавирусдан вафот этди. Унда 17 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у ўта оғир аҳволда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига ўтказилган.

Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик сепсис, ўткир нафас етишмовчилигининг 4-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, қандли диабетнинг декомпенсация босқичи каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Мусаев: COVID-19га қарши курашда хизмат қилган тиббиёт ходими маошсиз қолиб кетмайди

Ўзбекистонда жами 90 киши пандемия қурбони бўлди.

Шифокорларга маош

Президент пандемия билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолаётганини айтди. Жумладан, охирги тўрт кунда янги аниқланган 2 136 нафар беморнинг 1 218 таси (яъни, 57 фоизи) пойтахт ва Тошкент вилоятига тўғри келади.

Тошкент шаҳрида мавжуд 16 та клиникага қўшимча COVID-19 га  шубҳали беморлар учун мўлжалланган яна 7 та 850 ўринли “провизор” клиникалар ташкил қилинди. Клиникаларнинг тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш масаласи ҳал қилинди.

Шавкат Мирзиёев таъкидланидек, бугундан бошлаб коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банкининг кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади.

Қўшимча ўрин-жойлар

ОТМ ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари коронавирусга чалинганларни даволаш учун сафарбар этилади.

“Коронавирусга чалинган фуқаролар сони янада ошиб бориши ҳеч гап эмас”, -  президент деди. Шу муносабат билан қисқа муддатларда ушбу касалликка чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сонини, биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига, камида икки-уч баробарга оширилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Тошкент поликлиникалари 24 соат хизмат кўрсатишга ўтади – президент топшириғи

Кислород концентраторлари

Тадбиркорларга кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб келишда ёрдам кўрсатилади. Бунинг учун махсус самолёт ажратилиши мумкин.

Чет давлатларда ўпка яллиғланган ҳар бир бемор учун зудлик билан кислород концентраторларига махсус ниқоблар кийгизиш орқали ҳаво олишини енгиллаштириб, қўлига пульсоксиметр тақилмоқда ва бу билан беморнинг нафас етишмовчилиги бартараф қилинмоқда.

Бош вазирга мазкур тиббиёт жиҳозларини имкон қадар қисқа муддатларда мамлакатга етказиш топшириғи берилди.

Бунинг учун, агар керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилди.

Шошилинч ишга қабул

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Зангиота тумани клиникасига ҳамширалар ишга қабул қилинишини ҳақида эълон берилди. Ҳамшираларнинг иш графиги 14 кун, иш ҳақи – 15 миллион сўм. COVID-19 билан юзага келган вазият туфайли Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги шифохонага шошилинч равишда ҳамширалар ишга қабул қилиш жараёни бошланган.

Тошкент ҳокимлиги томонидан ҳам тиббиётчиларни юқори маошли захира иш ўринларига қабул тўғрисида эълон берилди.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 14,5 миллиондан ошди, 606 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (3,8 млн), Бразилияда (2,1 млн), Ҳиндистонда (1,1 млн).