Қирғизистонда COVID-19 қурбонлари сони 1000 нафардан ошди

Ўтган кунда давомида 70 киши коронавирус қурбонига айланган. Мамлакатда пандемия бошлангандан буён 1 003 киши ушбу касалликдан вафот этган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Қирғизистонда бир суткада коронавирус аниқланган 70 киши вафот этди. Бу ҳақда COVID-19 га қарши курашиш республика штаби хабар қилмоқда.

Беморлар вафот этган ҳудудлар:

Коронавирус Марказий Осиёда: вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда

Бишкек — 35;

Ўш вилояти — 9;

Жалолобод вилояти — 8;

Чуй вилояти — 7;

Талас вилояти — 4;

Боткен вилояти — 4;

Ўш — 2.

Мамлакатда пандемия бошлангандан буён 1 003 киши коронавирусдан вафот этган. Қайд этилган коронавирус ҳолати 26 532 тага етган.

Қайд этиш жоизки, 17 июлдан Қирғизистонда коронавирус ва пневмония статистикаси бирлаштирилган: U07.1 коди (лабораторияда тасдиқланган COVID-19) ва U07.2 (клиник-эпидемиологик тасдиқланган COVID-19 - касалхонадан ташқари пневмония) коди. Шу боис мамлакат статистикада аниқланган ҳолатлар кескин кўпайиб, қурбонлар сони ҳам ортган.